Ҳар бир мамлакатнинг келажаги, истиқбол ривожи ёшларнинг салоҳиятига бевосита боғлиқ. Шу сабабли давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор кун сайин ортиб бормоқда.
Божхона органларида ҳам ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, улар муаммоларини ижобий ҳал қилиш, иқтидорларини намоён этишларига кўмаклашиш асосий вазифалардан этиб белгиланган. Ана шу мақсадда Давлат божхона қўмитасида ёшлар ойлиги доирасида «Йилнинг энг фаол ёш божхоначиси» республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур танловда ҳудудий босқичларда юқори натижаларга эришган 19 нафар ёш ходимлар ўз ғоя ва таклифлари билан иштирок этди. Танлов давомида ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг тизимдаги ёшларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган концептуал ғояларини одилона баҳолаб борди.
Якуний натижаларга кўра танловда фахрли 1-ўринни Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими Ш.Нормаматов (суратда чапдан биринчи), 2-ўринни «Тошкент-Аэро» ИБК ходими Ш.Тоштемиров (суратда ўртада), ҳамда 3-ўринни Қорақалпоғистон божхона бошқармаси ходими Д.Исмаилова эгаллашди.
Тадбир сўнгида ғолиб ҳамда фаол иштирокчиларга ДБҚнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
ДБҚ Ахборот хизмати.