Божхона органлари томонидан божхона чегараси орқали ноқонуний товарлар кириб келишининг олдини олиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари «Тошкент-товар» ТИФ ҳамда «Чуқурсой техник идораси» темир йўл божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда МЧЖлардан бирининг номига хорижий мамлакатдан олиб келинган «велосипед эҳтиёт қисмлари»ни божхона кўригидан ўтказишди. Натижада йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмаган жами 883,4 млн сўмлик 7 075 дона велосипед камералари, 236 660 дона 4 турдаги хўжалик товарлари ҳамда салкам 7 тонна оғирликдаги болт ва гайкалар борлиги аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра мазкур товарларга 200 млн сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЎзА ва Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати материаллари асосида.