Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 22 / Солиқ солиш

ННТ ер солиғини тўлайдими

 

Нодавлат нотижорат ташкилот – «Ватанпарвар» МКТ автомактаби ер участкасига эга бўлиб, унда ҳайдаш бўйича ўқув машғулотлари учун автодром жойлашган. Ташкилот бошқа автомактабларга авто­дромдан фойдаланиш бўйича пуллик хизматлар кўрсатади.

Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўлаш керакми?

 

Вазиятни Молия вазирлиги ресурс солиқлари ва бошқа даромадлар услубияти бўлими бошлиғи Зарема МЕНАЛИЕВА тушунтирди:

 

– Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир. Бунда нотижорат ташкилотлари томонидан нотижорат фаолияти доирасида фойдаланиладиган ерлар солиқ солиш объекти сифатида ҳисобланмайди.

Бунда, агар ер хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, унга солиқ солинади (СК 426-м.).

Қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс солиқ солиш мақсадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар:

● даромад олиш мақсадига эга бўлмаса;

● даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса (СК 58-м.).

Нотижорат ташкилотни ташкил этиш ва фаолияти тартиби ФКнинг 40, 73-78-моддалари ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонун билан белгиланган. Нотижорат ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин (ФК 40-м. 4-қ.).

Бинобарин, агар автодром остидаги ер участкаси бошқа автомактабларга пуллик хизматлар кўрсатиш учун фойдаланилса, унга ер солиғи солинади.

Прочитано: 348 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика