Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 22 / Жавоб берамиз

Асосий воситани сотишнинг солиқоқибатлари

 

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчи корхона мол-мулкида АВ таркибида ҳисобга олинган бино мавжуд. Баҳоловчи компания уни 1 млрд сўмга баҳолади, баланс қиймати бундан камроқ миқдорни ташкил этилади. Бинони 1 млрд сўмга сотмоқчимиз.

1. Бинони 1 млрд сўмга сотиш қандай солиқ оқибатларини келтириб чиқариши мумкин?

2. Корхона ҚҚС тўлашга ўтиши лозимми? 

 

1 АВ таркибида ҳисобда турадиган бинонинг чиқиб кетишидан олинган даромад жами даромад таркибига қўшилади ҳамда ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича айланмадан олинадиган солиққа тортилади (СК 463-м. 1-қ., 468-м. 3-қ.).

Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланадиган асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан кўрилган фойда АВнинг чиқиб кетишидан олинган даромад деб эътироф этилади. АВнинг чиқиб кетишидан молиявий натижани аниқлашда ­8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича қайта баҳолаш сальдоси асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади (СК 298-м.).

АВнинг чиқиб кетишидан зарар кўриладиган бўлса, айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Кадастр ҳужжатлари қайта расмийлаштирилганидан кейин корхона мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашни тўхтатади. Бунинг учун мазкур солиқлар бўйича солиқ ҳисоботлари қайта топширилиши керак.

 

2 Айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларнинг бир йилдаги жами даромади 1 млрд сўмдан ошганда ҚҚС тўлашга ўтиши лозим (СК 462-м. 9-қ.).

АВни реализация қилишда жами даромад таркибига асосий воситани реализация қилиш нархи эмас, балки унинг чиқиб кетишидан олинган даромад киритилади. Корхонанинг жами даромади АВни реализация қилишдан олинган даромадни ҳисобга олган ҳолда 1 млрд сўмдан ошмаса, корхона ҚҚС тўлашга ўтиши шарт эмас. Акс ҳолда, у бундай ошиш юз берган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҚҚС тўлашга ўтиши ва бир вақтнинг ўзида фойда солиғи тўловчисига айланиши лозим бўлади.

Прочитано: 461 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика