Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 13 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

 

юридик шахслар учун

2021 ЙИЛ АПРЕЛЬ

 

 

 

5 АПРЕЛЬ

2021 йил март ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

(СК 355-м. 2-қ. 1-б.)

2021 йил март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(СК 390-м. 2-қ.)

 

9 АПРЕЛЬ

жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йилнинг II чораги учун фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни

(СК 340-м. 11-қ.)

 

Эътибор беринг! Маълумотнома чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар, яъни:

II чорак учун – 10 апрелга қадар;

III чорак учун – 10 июлга қадар;

IV чорак учун – 11 октябрдан кечиктирмай тақдим этилади (СК 5-м. 8-қ.)  

 

2021 йил апрель ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича аванс тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек 2021 йилнинг II чораги учун айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ушбу солиқ бўйича йилик солиқ суммасининг 1/4 қисмини тўлашнинг сўнгги куни1

(СК 432-м. 1 ва 3-қ.) 

 

10 АПРЕЛЬ13

2021 йил март ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни

(СК 133-м. 12-қ.)

2021 йил март ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 292, 293-м.) 

2021 йил апрель ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни2

(СК 417-м. 6-қ.)

 

14 АПРЕЛЬ

2021 йил март ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Жамғариб бориладиган пенсия тизимида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.122.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова)

 

15 АПРЕЛЬ

2021 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 389-м. 1-қ. 2-б.; 390-м. 1-қ.; 407-м. 4 ва 5-қ.)

2021 йил апрель ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни3 

(СК 392-м. 1 ва 2-қ.)

2021 йилнинг I чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(СК 470-м. 3 ва 4-қ.)

 

20 АПРЕЛЬ

2021 йилнинг I чораги ойи  учун бир ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар томонидан ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни4

(СК 259-м. 2-қ., 273-м., 1, 2-қ.) 

2021 йил март ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни5

(СК 259-м., 273-м., 1, 2 ва 4-қ.)

2021 йил март ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 273-м. 1, 2-қ.)

2021 йилнинг I чораги учун хизматларни электрон шаклда кўрсатадиган чет эл юридик шахслари томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

(СК 280 ва 281-м.)

2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни6

(СК 339-м. 5-қ. 1-б., 340-м., 480-м.)

2021 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни7

(СК 345-м. 5 ва 6-қ.)

2021 йил март ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни8

(СК 355-м., 1 ва 2-қ.)

2021 йил апрель ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни9

(СК 448-м. 3-қ.)

2021 йил март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 454-м. 3 ва 4-қ.)

 

23 АПРЕЛЬ

жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан 2021 йил апрель ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни10

(СК 340-м. 2, 7 ва 8-қ.)

 

24 АПРЕЛЬ13

2021 йилнинг I чораги учун молияий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни11

(3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди)

 

25 АПРЕЛЬ13

2021 йил март ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

30 АПРЕЛЬ

2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни12

(СК 431-м. 1-қ.)

2021 йил учун деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(СК 448-м. 7-қ.)

 

______________

 

1Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қуйидаги тартибда тўланади:

2021 йилнинг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

2021 йилнинг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.

2Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг ­10-кунидан кечиктирмай тўланади.

3Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.

4ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг ­20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.

5Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, 2021 йил март ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.

6Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи солиқ даври якунларига кўра тақдим этилади (2021 йил учун – йилда бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Бунда ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этилади ва тўланади.

7Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.

8Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.

9Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.

10Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.

11Қуйидагилар:

чораклик ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари бундан мустасно;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

12Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар бўйича солиқ ҳисоботи жорий солиқ даврининг 10 январига қадар тақдим этилади.

13Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

 

 

Солиқ тўловчининг тақвими - «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси ва «Norma» МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг қайтадан чоп этилишига  «Norma» МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

Прочитано: 688 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика