Қишлоқ хўжалиги корхонаси балансида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш биноси ҳисобда туради, у СКнинг 414-моддаси 1-қисми 2-бандига мувофиқ мол-мулк солиғи бўйича имтиёз доирасига тушади.
Мазкур ҳолатда мол-мулк солиғи камайтирилишини қўллаш мумкинми?
– Мол-мулк солиғи ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ базаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига (ўртача йиллик қийматига) камайтирилади (СК 414-м. 1-қ. 2-б.).
Ушбу норма ижарага бериладиган бинонинг бир қисмига нисбатан қўлланилмайди. Сабаби бинонинг бу қисмидан қишлоқ хўжалиги корхонаси СКнинг 414-моддаси 1-қисми 2-бандида кўрсатилган мақсадларда эмас, балки ижарага бериш учун фойдаланади.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.