Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 13 / Солиқ солиш

Алоҳида ҳисоб юритинг

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона 2020 йилда ёрдамчи пудрат қурилиш ишлари билан шуғулланади. Президентнинг 10.09.2018 йилдаги Ф-5361-сон фармойишига мувофиқ объектлардан бири бўйича фойда солиғи бўйича ёрдамчи пудратчи ташкилотларга имтиёз тақдим этилган. СКнинг 317-моддаси 16-бандига мувофиқ фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинмайдиган даромадлар олиш билан боғлиқ харажатлар солиқ базасидан чегирилмайди. Имтиёзли даромад олиш билан боғлиқ бевосита харажатлар моддий харажатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи ва бошқа харажатлар ҳисобланади. Шунингдек корхонанинг имтиёзли даромад олиш билан боғлиқ билвосита харажатлари (маъмурий-бошқарув, муҳандислик-техник ходимларнинг иш ҳақи, АВнинг эскириши ва бошқалар) ҳам мавжуд.

Фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар чегирилмайдиган харажатлар таркибига киритиладими?

 

 

Ҳа, солиқ базасини аниқлашда солиқ солинмайдиган даромад олиш билан боғлиқ харажатлар чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киритилади (СК 317-м. 16-б.). Бироқ сизнинг ҳолатда СКнинг 317-моддаси қоидалари қўлланилмайди. Фойда солиғи бўйича имтиёз қўлланиладиган бўлса, унинг суммаси солиқ солинадиган фойдани камайтиради.

Имтиёз қўлланиладиган фаолият билан боғлиқ харажатларни аниқлаш учун корхона даромадлар ва харажатлар ҳисобини алоҳида-алоҳида юритиши лозим. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш қоидалари СКнинг 80-моддасида белгиланган.

Фойда солиғи бўйича имтиёзларни қўллашда белгиланган қоидаларга кўра, шунингдек корхонанинг ҳисоб сиёсатига мувофиқ имтиёзли фойда суммасини аниқлаш лозим. Ушбу сумма Фойда солиғи ҳисоб-китобига 3-«Имтиёзлар» иловасининг (3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 030 ва 071-сатрларида акс эттирилади. Кейин 3-илованинг ­030-сатри кўрсаткичи Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 040-сатрига кўчирилади. Ҳисоб-китобнинг 040-сатри кўрсаткичи солиқ солинадиган фойда суммасини камайтиради.

Прочитано: 431 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика