Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 13 / Солиқ солиш

Ходимнинг овқатланиши – корхонанинг харажати

 

Ишлаб чиқариш корхонаси умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. У умумий овқатланиш ташкилоти билан шартнома тузган ҳолда барча ходимларининг бепул овқатланишини таъминлайди. Ходимларнинг бепул овқатланишини таъминлаш локал ҳужжатларда назарда тутилган. Етказиб берувчи ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда ташкилотимизга ҳисобварақ-фактура тақдим этади.

1. Корхона ЭҲФ бўйича ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?

2. Корхонада ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма юзага келадими? 

 

1 Йўқ, корхона умумий овқатланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган ЭҲФ бўйича ҚҚСни ҳисобга олиши мумкин эмас. Локал ҳужжатларида корхона ходимларнинг овқатланишини таъминлаш назарда тутилган. Сиз корхонангиз ходимлари томонидан истеъмол қилинган овқатлар учун умумий овқатланиш корхонасига ҳақ тўлайсиз. Мазкур ҳолатда ҳар бир ходимнинг овқатланиш қиймати ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибида компенсация сифатида ҳисобланади (СК 371-м. 1-қ., ­373-м. 13-б.). Ушбу сумма тўлиқлигича корхона харажатларига киритилади. У фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда чегирилиши ёки чегирилмаслиги корхона ушбу харажатларни иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлашини асослай олишига боғлиқ бўлади (СК 305-м.).

 

2 Корхонада товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма юзага келмайди. Бинобарин, ҚҚС ҳисобланмайди.

Прочитано: 370 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика