Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 13 / Солиқ солиш

КПК орқали чой-кофе: солиқ оқибатлари

 

ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлган улгуржи ва чакана савдо корхонаси харидорлар ва ўз ходимларига тортиқ қилиш учун КПК орқали кўп бўлмаган миқдорда кофе, чой ва ширинликлар сотиб олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, харидорларнинг болаларини машғул қилиш учун расм чизиш учун альбомлар, рангли қаламлар ва ўйинчоқлар сотиб олинади.

Буларнинг барчасини офис ва мижозлар учун КПК орқали сотиб олиш мумкинми? Бунда 1470-сон Низомнинг 11-банди бузилмайдими? Мазкур банда қайд этилишича «корпоратив банк картасига унинг сақловчисига тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказишга йўл қўйилмайди».

1. «Офис кофеси» ходимларнинг даромадларига тенглаштирилмайдими?

2. Бу харажатларда ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми?  

3. Улар фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?

 

1

Бу ерда қоидабузарлик мавжуд эмас. Юридик шахслар ўз фаолиятини юритиши билан боғлиқ харажатларни миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин (Низом 6-б., АВ рақами 1470, 18.04.2005 й.). Корхонанинг ушбу харажатлари ходим – карта сақловчисининг иш ҳақи ёки бошқа даромади ҳисобланмайди. Эслатиб ўтамиз: корпоратив банк картасининг сақловчиси – юридик шахс ва эмитент банк ўртасидаги шартнома асосида корпоратив банк картасидан фойдаланувчи юридик шахс ёки у ваколат берган шахс. Бунда юридик шахс банк картаси сақловчиси сифатида фақат у билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузган ушбу юридик шахс ходими бўлган шахсга банк картаси сақловчиси сифатида ваколат бериши мумкин (Низом 1-б., «б» кичик банди).

Корхона ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш учун сув, кофе, ширинликлар ва бошқаларни сотиб олиш учун харажатлари ходимларнинг даромадлари сифатида ҳисобланмайди (СК 369-м., 2-қ. 5-б.).

Товарни танлаш вақтида харидорларнинг болаларини ва мижозларнинг ўзини машғул қилиш учун мўлжалланган товарларни сотиб олиш харажатларини мижозларни жалб қилиш бўйича харажатларга киритиш мумкин.

 

2

Кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш учун талаблар бажарилган бўлиши керак. Яъни:

● товарлар реализация қилиш бўйича айланмаларга ҚҚС солинадиган корхонанинг товарларни реализация қилиш билан боғлиқ фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган бўлиши керак (СК 266-м. 1-қ. 1-б.). Бу талаб келтирилган мисолда бажарилган;

● олинган товарларга ЭҲФ ёки етказиб берувчининг солиқ суммаси алоҳида ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжати олинган ва етказиб берувчи ҚҚС тўловчиси бўлса (СК ­266-м. 1-қ. 2-б.).

Агар дўконда онлайн-НКМ ёки виртуал касса мавжуд бўлса, «етказиб берувчининг ҚҚС ажратиб кўрсатилган бошқа ҳужжати» – бу дўконнинг чеки. Ва у ҳисобга олинадиган ҚҚСни Харид қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова, АВ рақами 3221, 2402.2020 й.) акс эттириш учун етарли.

Агарда бу оддий терминалнинг ва НКМ чеки бўлса, у ҚҚСни ҳисобга олиш учун етарли бўлмайди. Бу ҳолда ҚҚСни ҳисобга олишга доир талабни бажариш учун сотувчидан ЭҲФ олинг. Акс ҳолда товарни ҚҚСни ўз ичига олган суммада кирим қилишга тўғри келади.

 

ҚҚСни ҳисобга олиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишда вакиллик харажатлари сифатида талқин қилиниши мумкин бўлган харажатларга нисбатан лозим даражада эҳтиёткорликни намоён қилинг. Харидорлар меҳмон қилинадиган чой ва кофе потенциал мижозларни расмий қабул қилишга сарфларга киритилиши мумкин, яъни вакиллик харажатларига. Вакиллик харажатларини амалга ошириш мақсадларида сотиб олинган товарлар бўйича кирувчи ҚҚС ҳисобга олинмайди (СК 267-м. 1 қ. 5– б.).

Эслатиб ўтамиз, амалдаги СКда вакиллик харажатлари тушунчаси таърифи мавжуд эмас. Корхона ўзининг солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида ушбу мақсадлар учун сарфларнинг тури ва суммасини мустақил равишда белгилаши мумкин.

 

3

Мижозларни жалб қилиш учун харажатларни ва ходимларнинг меҳнат ва дам олиш шароитларини таъминлаш учун харажатларни корхона даромад олишга йўналтирилган фаолиятни юритиш мақсадларида амалга оширади. Тегишинча, улар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириладиган харажатлар деб эътироф этилади (СК 305-м.). Бу тоифага, келтириб ўтилганлардан ташқари, бир марталик ниқоблар, қўлқоплар, дезинфекция қилувчи воситалар, ичимлик суви ва бошқалар киритилиши мумкин.

Юқорида айтилган барчаси тўғри бўлиши учун баён этилган мақсадларга тўғри келадиган шундай миқдорда ва товар позицияларини сотиб олинг. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини ўзгартиришга ҳақли (СК 14-м. 2-қ.).

Кўрсатилган сарфларни регламентлаш учун уларни солиқ солиқ мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида акс эттиришни тавсия қиламиз (СК 77-м.).

Ширинликлар ва ичимликлар билан шахсларнинг номуайян доираси (харидорлар, тасодифий кишилар) меҳмон қилиниши боис, уларнинг қиймати жисмоний шахсларнинг даромадлари сифатида ҳисобга олинмайди ва уларга ЖШДС солинмайди.

Саволларга «Norma» МЧЖ эксперти

Ольга БУСАРОВА

жавоб берди.

Прочитано: 340 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика