Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 13 / Солиқ солиш

Консалтинг хизматлари импортида солиқ оқибатлари

 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган хорижий университет НТМ ҳисобланади. Университет хорижий олий таълим муассасасидан консалтинг хизматларини олади, ­яъни уларни импорт қилади.

1. Хорижий университетга консалтинг хизматлари кўрсатишда ЎзР ҳудудида тўланадиган ҚҚС шартнома суммасига қўшиладими? ҚҚС қандай ҳисобланади? Уни ҳисобга олиш мумкинми?

2. Хорижий университет солиқ агенти сифатида норезидентлардан олинадиган даромад солиғини тўлайдими?

 

 

1 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида хизматлар кўрсатадиган чет эл юридик шахслари ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. Сизнинг университетингизга хорижий олий таълим муассасаси томонидан консалтинг хизматлари кўрсатиладиган жой Ўзбекистон ҳисобланади, сабаби хизматларни олувчи хорижий университет республикада рўйхатдан ўтказилган. Университетингиз хорижий олий таълим муассасасидан хизматларни олганлиги учун ҚҚС бўйича солиқ агентига айланади ва ушбу айланма бўйича солиқ тўлаши шарт (СК 237-м. 1-қ. 3-б., 241-м. 1, 2-қ., 255-м. 2, 6-қ.).

ЎзР ҳудудида тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда ҳамда уни ҳисобга олмаган ҳолда шартнома тузилиши мумкин. Шартнома суммасига ҚҚС киритилган бўлса, солиқ базаси солиқни ҳисобга олган ҳолда хизматларни реализация қилишдан олинган даромад сифатида аниқланади. Шартнома шартларига мувофиқ хизматлар Ўзбекистонда тўланадиган ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилганда, солиқ базаси ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда кўрсатилган хизматлар қийматидан аниқланади. Мазкур ҳолатда университетингиз солиқ агенти сифатида тегишли солиқ суммасини мустақил равишда ҳисоблаши ва бюджетга ўтказиши шарт. ҚҚС тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати СКнинг 37-бобига мувофиқ тўланган солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини беради (СК 255-м. 1, 7, 9-қ.).

Таълимга оид хизматлар ҚҚСдан озод қилинган (СК 243-м. 1-қ. 10-б.). Сизнинг университетингизда ҚҚС солинадиган айланмалар мавжуд бўлмаса, у ҳисобга олинмайди. ҚҚС солинадиган айланмалар мавжуд бўлган тақдирда, ҚҚСни ҳисобга олиш қўлланиладиган ҳисобга олиш усулига боғлиқ бўлади.

Алоҳида-алоҳида усул бўйича солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмалар учун фойдаланиладиган, олинган товарларнинг (хизматларнинг) ҳамда улар бўйича тўланган солиқ суммаларининг алоҳида-алоҳида ҳисоби юритилади. Бунда алоҳида-алоҳида ҳисобни юритиш имкони бўлмаган умумий харажатлар бўйича харажатларни ажратиш мутаносиб усулда амалга оширилади (СК 268-м. 3-қ.).

Мутаносиб усул бўйича ҳисобга олиш учун қабул қилинадиган ҚҚС суммаси солиқ солинадиган айланма суммасининг товарларни (хизматларни) реализация қилиш (ҚҚСни ҳисобга олмасдан) бўйича айланманинг умумий суммасидаги жорий календарь йил ичида ўсиб борувчи якун билан аниқланадиган солиштирма миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади (СК 268-м. 4-қ.).

ҚҚС солинадиган айланмаларнинг улуши жорий айланма умумий суммасининг 5%идан ошиб кетмаса, сиз ҚҚСни ҳисобга олмасдан олинган хизматларнинг қийматига тўлиқ киритишга ҳақлисиз (СК 268-м. 6-қ.).

 

2 Хорижий олий таълим муассасаларига маслаҳат хизматлари кўрсатишдан олинган даромадларга солиқ агентида (даромадларни тўлаш манбаида) солиқ солинади. Солиқ ставкаси – 20% (СК 351-м. 2-қ. ­17-б., 353-м. 6-б.).

Ўзбекистон Республикаси билан хорижий олий таълим муассасаси резиденти ҳисобланган мамлакат ўртасида икки ёқлама солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим мавжуд бўлса, солиқ камайтирилган ставкада ушлаб қолиниши ёки ўша мамлакатда тўланиши мумкин. Бунинг учун хорижий олий таълим муассасаси ўз мамлакатининг резидентлик сертификатини тақдим этиши лозим (СК 357-м.).

Прочитано: 349 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика