Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 13 / Долзарб мавзу

ЭҲФ атрофидаги муаммолар

 

ДСҚ раиси Шерзод КУДБИЕВ ва молия вазирининг ўринбосари ­Дилшод ­СУЛТОНОВ электрон ҳисобварақ-фактура (ЭҲФ) муаммолари бўйича давра суҳбати ўтказишди. Унда солиқ маслаҳатчилари ва бизнес вакиллари иштирок этди. Учта асосий масала муҳокама қилинди: ЭҲФни ўз вақтида тақдим этмаганлик ва муддатларга риоя қилмаганлик учун жарималар; жорий ҳисобот даврида тузатилган ЭҲФни тақдим этиш учун чекловлар; ҳисобга олиш ҳуқуқини ноқонуний қўллаш.

 

Давра суҳбати, кутилганидек, қизғин кечди. Тарафлар бир-бирларини эшитиб, мумкин бўлган барча далилларни келтиришди. ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев қўмитанинг ЭҲФ бўйича қўшимча чекловларни жорий қилиш бўйича ҳаракатларини шарҳлаб берди. Улар сўнгги вақтларда кенг қулоч ёзган ЭҲФ айланмаси ва ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқини қўллашни тартибга солувчи нормалардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этишга қаратилган.

ЭҲФни таҳлил қилган ҳолда ҳуқуқбузарларни тезкор тарзда аниқлаш мумкин. Бугун бу – ҳамма электрон шаклда расмийлаштириши шарт бўлган ягона ҳужжат, ушбу жараённинг маъмуриятчилиги ДСҚ иштирокида амалга ошади.

Бизнес вакилларининг фикрига кўра, ҳуқуқбузарларга қарши кураш виждонли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини чекламаслиги керак. Қатор ҳолларда тузатилган ҳисобварақ-фактура тақдим этиш аниқланган хатоларни бартараф этишнинг ягона усули ҳисобланади. Солиқ тўловчида бошланғич ҳужжатлар ва ҳисоботларда мустақил равишда аниқланган хатоларни тузатиш ҳуқуқи мавжуд ва бунинг имконияти ҳам бўлиши керак.

ЭҲФни тақдим этиш муддатлари Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 14.08.2020 йилдаги 489-сон қарорига 2-илова) белгиланган. Агар солиқ тўловчи уларга риоя қилса, уни жазолаш учун асос йўқ. Шунингдек, ушбу муддатларни бузганлик учун СКнинг ­223-моддаси асосида жарима санкцияларини қўллаш ҳам нотўғри бўлади.

Давлат органлари вакиллари ЭҲФ ва онлайн-НКМ билан ишлашда муаммоларга дуч келаётган тадбиркорларни диққат билан тинглашди. ДСҚ раиси Шерзод Кудбиевнинг сўзларига биноан, солиқчилар муаммоларнинг баъзиларини билишади ва уларни бартараф этиш устида ишлашмоқда. Хусусан, яқин вақтда онлайн-НКМдан маълумотлар автоматик тарзда ҳисоб-китоблар тизимига тушади. Нақд шаклда ҳисоб-китоб орқали сотувлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш эса бекор қилинади. Сотиб олувчининг талабига биноан ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш лозимлиги тўғрисидаги нормани бекор қилиб, ягона мақбул вариант сифатида корпоратив карта билан ҳисоб-китобларда онлайн-НКМ чекларини рўйхатдан ўтказиш қоидасини белгилаш режалаштирилмоқда.

Молия вазирининг ўринбосари Дилшод Султонов электрон ҳужжат айланишини яширин иқтисодиётга қарши курашишнинг асосий инструментларидан бирига айлантириш юзасидан режалар билан ўртоқлашди.

Жорий йилда нафақат ҳисобварақ-фактуралар, балки товар-транспорт юкхатлари, ишончномалар, шартномалар ва битимлар бўйича бошқа бошланғич ҳужжатлар мажбурий электрон шаклда расмийлаштирилади. МХИК, товарларни маркировкалаш ва штрихли кодлаш тизимлари товарнинг сотувчидан (импорт қилувчидан) якуний истеъмолчига қадар схемаси бўйича ҳаракатини назорат қилиш инструменти сифатида ривожлантирилади.

Натижада товар ҳаракатининг – ишлаб чиқарувчи ёки импортдан сотиб олувчигача занжири – шаффоф бўлади. Шу туфайли солиқчилар «нақдлаштирувчи» тузилмалар фаолиятига чек қўйишади: бу тузилмалар уларда киримда бўлмаган товарга ҳисобварақ-фактура тақдим эта олишмайди.

Шунингдек, Молия вазирлиги бўнаклардан ҚҚС тўлашни жорий қилишни режалаштирмоқда. Бугунги кунда бўнакларга ҚҚС солинмайди, бу солиқ маъмуриятчилигида муайян қийинчиликлар туғдиради.

 

Умуман, иккала идора ҳам ҳуқуқбузарларга қарши курашиш қонунга итоаткор солиқ тўловчиларга зарба бермаслиги, уларнинг фаолиятига ҳалал қилмаслиги, бизнеснинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймаслиги кераклиги борасида ҳамфикрдирлар. Шу боис тадбиркорларга бундай муаммоларни юзага келтирмайдиган йўл ва усулларни топишга ваъда берилди.

Прочитано: 591 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика