Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 12 / Божхона

Захира усул: етказиб беришнинг тижорат шартларини ҳисобга олган ҳолда

 

Бизга Туркиядан 3 та фурада мармар етказиб берилган эди. 2019 йил декабрининг ўртасида амалга оширилган биринчи етказиб беришга транспорт инвойси мавжуд бўлиб, у бўйича CIP қийматини чиқариш имконияти бор эди. Декабрнинг охирида иккинчи етказиб бериш амалга оширилди, лекин туркиялик ҳамкор транспорт инвойсини вақтида тақдим этмади. Товарга зарурат бор бўлганлиги сабабли компаниямиз раҳбарияти уни ихтиёримизда мавжуд бўлган ҳужжатлар асосида расмийлаштиришга қарор қилди. Шу муносабат билан декларант ўхшаш товарнинг статистик қиймати бўйича 6.3-усулни қўллади, яъни биринчи етказиб беришнинг ўртача нархидан келиб чиқди

Учинчи етказиб бериш 2020 йилнинг январь ойи бошида транспорт инвойси мавжуд бўлмагандаги каби усулда амалга оширилган. 6 ой ўтгандан кейин Тошкент вилояти божхона бошқармаси ушбу декларацияларга эътибор қаратиб, транспорт хизматлари нотўғри ҳисоб-китоб қилинганлиги муносабати билан божхона қийматига тузатиш киритиш лозимлигини сўрамоқда, ваҳоланки, иккинчи ва учинчи етказиб беришларда биз ташиш харажатлари қийматини кўрсатмаган эдик (6.3-усул). 

Кейинроқ биз оғзаки сўровга кўра иккинчи ва учинчи етказиб беришнинг транспорт хизматлари қийматини тақдим этдик, у ерда товарнинг қиймати ташиш нархи билан жамлаб ҳисоблаганда ўртача статистик қийматдан ошмас эди, лекин божхона бошқармаси уни қабул қилишдан бош тортди

Биз юкларни 6.3-усул бўйича ўхшаш товарнинг статистик қиймати асосида транспорт инвойсисиз расмийлаштира оламизми?

 

Давлат божхона қўмитасининг Божхона тўловлари бошқармаси ДБҚнинг Тошкент вилояти божхона бошқармаси  томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида қуйидагиларни хабар беради:

 

– Ўзбекистон Республикаси юридик шахси бўлмиш МЧЖ ва Туркия Республикасидан бўлган хорижий ҳамкор ўртасида 31.05.2018 йилда тузилган импорт шартномаси асосида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига «ФСА-Станбул» етказиб бериш шартларида «Қурилиш учун мармар плиталар» номидаги товар импорт қилинган ва 3 та БЮД бўйича эркин муомалага чиқарилган.

Биринчи БЮДни божхонада расмийлаштириш чоғида товарнинг божхона қиймати олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқланган ва 12 616,24 АҚШ долларини ташкил этган. Бунда транспорт хизматини кўрсатувчи компания томонидан тақдим этилган ташиш бўйича харажатларга доир маълумотларга мувофиқ  Туркия ҳудудидан Ўзбекистон Республикасига қадар бўлган транспорт харажатлари 8 000 АҚШ долларини ташкил этган.

Товарларнинг божхона қийматини аниқлашда транспорт харажатлари тўғрисидаги маълумот тақдим этилмаганлиги туфайли кейинги 2 та БЮДни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда захира усули қўлланилган.  Бунда товарларнинг божхона қийматини аниқлаш учун дастлабки БЮДга мувофиқ эркин муомалага чиқарилган худди шундай товарларнинг қиймати маълум қилинганлиги божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида хизмат қилади. Натижада фактура ва божхона қийматлари ўртасидаги тафовут тегишли равишда 3 842,6 АҚШ доллари ҳамда 3 896,33 АҚШ долларини ташкил этади.

2 та кейинги БЮДнинг фактура ва божхона қийматлари ўртасидаги юқорида келтирилган тафовут биринчи туркумдаги товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда тақдим этилган транспорт харажатларидан анчагина камдир. Бу ўринда барча 3 та туркумнинг етказиб берилиши битта шартнома ва етказиб беришнинг бир хил шартларида амалга оширилган бўлиши аҳамиятсиздир.

Юқорида келтирилганлардан, қолаверса ЎзР Божхона кодексининг 320-«Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш» моддаси талабларидан келиб чиқиб, юқорида қайд этилган БЮДларнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилган «Янгийўл» ТИФ божхона пости ходимлари МЧЖ вакилларини охирги 2 та декларация бўйича товарнинг божхона қийматига тузатиш киритишни (БҚТ) расмийлаштириш зарурлиги ҳақида хабардор қилишди.

 

Изоҳ: бугунги кунда тузатиш киритиш Божхона юк декларациясини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш, уни қайта расмийлаштириш, қайтариб олиш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ рақами 3220, 10.02.2020 й.) мувофиқ божхона декларациясига тузатиш киритиш (БДТ) асосида амалга оширилмоқда.

 

Кейинроқ МЧЖ Тошкент вилояти божхона бошқармасига товарни ташиш тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди, унда Станбул–Янгийўл йўналишида ҳар бир ташиш учун ташиш суммаси 3 000 АҚШ доллларини ташкил этган.

Мазкур мурожаатга жавоб сифатида Тошкент вилояти божхона бошқармасига божхона тўловларини қўшимча ҳисоблаш, шунингдек БҚТни расмийлаштириш зарурати сабаблари тушунтирилган жавоб хати юборилди.

Юқорида келтирилганлардан келиб чиққан ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз:

● Божхона кодексининг 201-моддасига мувофиқ Божхона органлари товарлар чиқариб юборилганидан кейин, башарти божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган деб тахмин қилиш учун етарли ва тасдиқланган асослар мавжуд бўлса, божхона назоратини амалга оширишга ҳақли;

● Божхона кодексининг 263-моддасига мувофиқ божхона декларацияси божхона органига зарур ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда берилади.

Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарорига иловада келтирилган.

Шу билан бирга, Маълум қилинган товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг рўйхати Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ рақами 2868, 14.03.2017 й.) 3-илова билан тасдиқланган;

● Божхона кодексининг 313-моддаси талабларига мувофиқ захира усулни қўллашда божхона қийматини аниқлаш усулларини кетма-кетликда қўллаш натижасида декларант ёки божхона брокери томонидан аниқлаш мумкин бўлмаса, баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати божхона қийматини аниқлаш усулларининг муддатларни қўллаш, товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини, айнан бир хиллигини ёки ўхшашлигини аниқлашга доир талабларини бир мунча қайишқоқлик билан қўллаш орқали аниқланади.

Захира усулдан фойдаланишда ҳужжатлар билан тасдиқлашга доир талаблар жаҳон нархларига доир, ички бозор нархларига доир ахборот маълумотномаларидан фойдаланишни; воситачилик ҳақлари, чегирмалар, фойдалар, транспорт тарифлари умум қабул қилинган даражаларининг статистик маълумотларидан фойдаланишни бошқа усулларга нисбатан бир мунча қайишқоқликка йўл қўяди.

Мазкур ҳолларда баҳоланаётган товарни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга тегишли тузатишлар киритилиши шарт. 

Шундан келиб чиққан ҳолда захира усулни қўллаганда баҳоланаётган товарлар божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида қабул қилинадиган, олиб келинган  товарнинг миқдори ва тижорат шартлари ҳисобга олиниши лозим. 

Ҳар 3 туркумдаги етказиб бериш бир шартнома ва етказиб беришнинг бир хил шартларида амалга оширилганини эътиборга олганда, божхона қийматини аниқлаш жараёнида қайишқоқликни қўллаган ҳолда келтирилган кейинги 2 та БЮДда етказиб бериш учун 8 000 АҚШ доллари қийматида транспорт харажатларини ҳисобга олиш зарур бўлади, сабаби асос сифатида 8 000 АҚШ доллари миқдорида транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда битим қиймати бўйича усулда расмийлаштирилган товарлар олинган эди. 

Қўшимча тарзда маълум қиламизки, Божхона кодексининг 321-моддасига биноан товарнинг божхона қийматини аниқлаш имкони бўлмаган тақдирда уни шартли чиқариб юбориш декларантнинг ёки божхона брокерининг аризасига кўра божхона органи томонидан амалга оширилади. Бунда божхона органи товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилайди. 

Декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин божхона қиймати ва тегишли божхона тўловлари товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шаклини тўлдирган ҳолда қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 633 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика