Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 12 / Жавоб берамиз

Мажбурий рақамли маркировка қилишда товарларни ҳисобга олиш қандай ўзгаради

 

ДСҚ жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пиво маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировка қилиш бошланиши ҳақида хабар йўллади. Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 1 январдан бошлаб шу тарзда маркировка қилинмоқда. Товарларнинг бошқа турлари бўйича ҳам муддатлар белгиланган.

Бу қандай ишлаши ва корхоналар нимага тайёрланишлари лозимлиги ҳақида «Янги технологиялар» ИАМ бўлим бошлиғи Жавоҳир ­ИСМОИЛОВ сўзлаб берди:

 

– Ўтган йил декабрда «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими ишга туширилди. Унинг ёрдамида маркировка қилиниши лозим бўлган товарлар айланмаси тўғрисидаги маълумотлар йиғилади ва қайта ишланади.

Ҳозирги вақтда қуйидаги товарларни маркировкалаш босқичма-босқич жорий этилмоқда (Рўйхат, ВМнинг 20.11. 2020 йилдаги 737-сон қарорига 1-илова; ВМнинг 31.12.2020 йилдаги 833-сон қарори 7-б.):

Маҳсулотнинг номи

 

ТИФ ТН коди

 

Мажбурий рақамли маркировкалаш бошланадиган сана

 

Тамаки маҳсулотлари

 

2402 90 000 0

 

2021 йил 1 январь

 

Алкоголь маҳсулотлари (пиво маҳсулотларидан ташқари)

 

2204, 2205, 2206,

2207, 2208

Пиво маҳсулотлари

 

2203

 

2021 йил 1 апрель

 

Дори воситалари ва тиббий буюмлар

 

3303, 3004

 

2021 йил 30 декабрь

 

Сув ва салқин ичимликлар

 

2201, 2202

 

2022 йил 1 март

 

Маиший техника

 

8403, 8404, 8405, 8414,

8415, 8416, 8418, 8419,

8422, 8423, 8424,8450,

8508, 8509, 8510, 8513,

8516, 8518, 8519, 8521,

8522, 8525, 8527, 8528

2022 йил 1 май

 

 

Бугунги кунда ушбу маркировка қилинган тамаки ва алкоголь маҳсулотларининг ўзи қаерда, деган саволлар қулоққа чалиниб қолади. Тўғри, бундай маҳсулотлар ҳозирча кўп эмас, сабаби токча ва омборларда ўтган йилдан қолган, рақамли усулда маркировка қилинмаган маҳсулотлар талайгина.

Рақамли маркировкасиз бундай товарларни олиб киришга тақиқ фақат 2021 йил 1 мартдан бошлаб кучга кирди. Бундан ташқари, унга нисбатан мажбурий маркировкалаш тартиби жорий этилгунга қадар ишлаб чиқарилган ва олиб кирилган барча маҳсулотни унга нисбатан мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий этилган санадан бошлаб 12 ой муддат мобайнида реализация қилиш мумкин.

Шунингдек, маркировка қилиниши лозим бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ҳам кенгайтирилади. Жумладан, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб рақамли маркировка қилиш пиво маҳсулотлари учун мажбурий бўлади.

 

Товарларни ҳисобга олишни ташкил этишда нима ўзгаради?

ДСҚ ва «Янги технологиялар» ИАМ ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар билан ишлашмоқда. Хусусан, маркировка қилинмаган товарларни бозорга чиқаришга имкон бермайдиган жиҳозлар ва технологиялар жорий этилмоқда.

Мажбурий маркировкалаш тизими маҳсулотни якуний истеъмолчига реализация қилиш бўйича занжирнинг барча иштирокчиларига дахл қилади.

Маркировка қилинган маҳсулот бўйича ЭҲФни расмийлаштиришда ҳужжатнинг электрон шаклининг тегишли майдонларида товарнинг ўзига хос маркировкалаш коди ва штрих кодини кўрсатиш зарур. Бундай товарларни реализация қилиш ҳолати бўйича берилган НКМ чекларида ҳам маркировкалаш коди ва штрих коди акс этган бўлиши керак. Савдо корхоналари онлайн-НКМ ва виртуал кассаларни созлаш учун назорат-касса техникасига техник хизмат кўрсатиш учун шартнома тузилган ТХКМга мурожаат қилишлари зарур бўлади. Техник жиҳатдан бунинг учун барчаси шай.

Президентнинг 6.09.2019 йилдаги «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5813-сон Фармонида белгиланган муддатларга қарамай, қандайдир сабабларга кўра онлайн-НКМга ўтиши чўзилиб кетган корхоналарга эса ушбу жараённи имкон қадар тезроқ якунлашларини тавсия қиламан.

Савдо корхоналарига маркировка қилинган маҳсулот билан ишлаш содда ва қулай бўлиши учун маркировка кодларини ўқиш учун сканерлар сотиб олишларини тавсия қиламан. Жиҳозларни танлашда ҳам онлайн-НКМ ва виртуал кассаларга техник хизмат кўрсатиш Марказларида ёрдам беришади.

 

Қонунчиликда нима ўзгаради?

Жорий йил давомида товарларни мажбурий рақамли маркировка қилиш жорий этилиши муносабати билан НҲҲга ўзгартиришлар ва қўшимчалар қабул қилинади.

Хусусан, айрим маҳсулотлар турларини мажбурий рақамли маркировка қилиш ва ишлаб чиқариш линияларини ҳисобга олиш приборлари ва бошқа приборлар билан жиҳозлашга қўйиладиган талабларни бузганлик учун жавобгарликни белгилаш режалаштирилмоқда. Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қуйидаги жарималарни назарда тутиш режалаштирилмоқда:

● солиқ тўловчи учун – мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товарларни сотишдан олинган фойда суммасининг ­100%игача;

● мансабдор шахслар учун – БҲМнинг 200 бараваригача.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.

Прочитано: 685 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика