Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 12 / Солиқ солиш

УФга – меҳмонхона

 

Корхона меҳмонхона мажмуасини қуряпти. Қурилиш-безак ишлари учун импорт материаллар сотиб олиниши керак. Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармонининг 8-банди «б» кичик бандига мувофиқ меҳмонхона қурилиши учун қурилиш материалларини импорт қилишда божхона тўловлари бўйича имтиёзлар тақдим этилади. Меҳмонхона мажмуаси ишга туширилганидан кейин уни шуъба корхонасининг устав фондига киритишни режалаштиряпмиз. Кейинчалик ундан мўлжали бўйича меҳмонхона сифатида фойдаланилади.

1. Корхона меҳмонхона мажмуасини шуъба корхонанинг устав фондига беришда қўлланилган божхона имтиёзлари суммасини қайтариши лозимми?

2. Меҳмонхона мажмуасини шуъба корхонасининг устав фондига берилиши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

3. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?

 

1 Тематик парклар, меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун божхона имтиёзлари тақдим этилади (3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармоннинг 8-б. «б» кичик б.). Экспертнинг фикрича, меҳмонхона мажмуаси шуъба корхонасининг устав фондига берилганидан кейин мўлжали бўйича (меҳмонхона сифатида) фойдаланилса, корхона қўлланилган божхона имтиёзлари суммасини қайтариши лозим бўлмайди.

 

2 Бухгалтерия проводкалари корхона активлари таркибидаги меҳмонхона мажмуасининг таснифланишига боғлиқ бўлади. ­Шуъба корхонанинг УФга бериш учун қурилаётган меҳмонхона мажмуаси бош компания учун асосий восита сифатида тан олиниши мумкин эмас, бу тайёр маҳсулот бўлади. Тайёр маҳсулотни шуъба корхона УФга беришда бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Меҳмонхона мажмуаси шуъба корхонасининг УФга ўтказилди

 

0620-«Шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар»

 

9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) (ҚҚС суммасига)

Қурилган меҳмонхона таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110-«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

 

3 Меҳмонхона мажмуасини шуъба корхонасининг УФга беришда бош компания:

● товарларни реализация қилиш бўйича айланмадан ҚҚС тўлайди. Солиқ ставкаси – 15% (СК 238-м. 1-қ. 1-б., 239-м. 4-қ. 1-б., 258-м. 1-қ.);

● меҳмонхона мажмуасини реализация қилишдан олинган даромад жами даромад таркибига, меҳмонхона таннархи эса – фойда солиғи бўйича солиқ базасини ҳисоблашда чегириладиган харажатларга киритилади (СК 297-м. 3-қ. 1-б., 305-м. 1-қ.).

Прочитано: 393 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика