Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари Фарғона туманида навбатдаги тезкор тадбирни ўтказишди. Унда «Каптива» автотранспорт воситасида кетаётган шахс божхона ходимлари томонидан кузатувга олинганини сезиб қолади ва зудлик билан автомашинадаги 7 дона қоғоз қутиларни шу атрофдаги ариққа оқизишга, ўзи эса воқеа жойидан яширинишга уринади.
Бу ҳаракатлар бежиз эмас экан. Ариққа оқизиб юборилган қутилар олиниб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганда улар хорижда ишлаб чиқарилган, айланма йўллар орқали олиб кирилиб, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 300,6 млн сўмлик 158 дона телефон эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДБҚ ва Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматлари материаллари асосида.