Божхона органлари томонидан товарларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Андижон вилояти божхона бошқармаси «Савай» темир йўл чегара божхона пости ҳамда ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.
Қўрғонтепа туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 4 нафар шахс божхона назорати ўрнатилмаган чегара ҳудуди орқали қўшни мамлакатдан Ўзбекистон ҳудудига қиймати 22 млн сўмлик 22 та чангютгични ноқонуний равишда олиб кираётган вақтда тўхтатиб қолинди.