Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 10 / Божхона

ОБМни олиб киришга рухсатнома

 

Айтишларича, автомобиллар учун кондиционерлар олиб кираётганда махсус рухсатнома ва квота учун рухсатнома керак экан. Бинобарин, бирорта давлатда бундай талаб мавжуд эмас.

Ҳақиқатан ҳам шундайми? Рухсатнома олиш тартиби қандай? Уни қайси орган беради? 

 

– Республикамизда озонни бузувчи моддалардан (ОБМ) фойдаланишни тўхтатиш Миллий дастури босқичма-босқич бажарилмоқда, тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, давлат томонидан тартибга солиш ишлари соддалаштирилмоқда. Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотлар ташилиши билан боғлиқ масалалар Вазирлар Маҳкамасининг «Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (9.01.2018 йилдаги 17-сон) билан тартибга солинади.

Бирорта давлатда бундай талаб мавжуд эмас, деган гапингизга жавобан қуйидагиларни маълум қилишимиз мумкин. Халқаро миқёсда глобал исишнинг юқори салоҳиятли муқобил моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хавф-хатарларни максимал ҳисобга олган ҳолда, ОБМларни фойдаланишдан чиқаришга қаратилган қарорлар қабул қилинган. Ҳозирги вақтда дунёдаги барча озонларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш 2 та халқаро табиатни муҳофаза қилиш битимлари доирасида тартибга солинади. Ўзбекистон 1993 йилда Озон қатламини бузувчи моддалар бўйича Монреал протоколининг (Монреаль, 16.09.1987 й.) ва Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Вена конвенциясига (Вена, 22.03.1985 й.) аъзоси бўлган, шу тариқа озон қатламини сақлаш ва муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олган.

Монреал протоколининг ҳар икки тарафи ОБМни истеъмолдан чиқариш бўйича мақсадли жадвалга риоя қилиш мажбуриятини олади ва шунинг учун ҳукуматга ўз мажбуриятларини бажаришга имкониятни таъминлаб бериш мақсадида назорат тадбирларини амалга киритиши керак бўлади.

 

Рухсатнома тўғрисида

Бошқа товарлар қатори таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган, Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган маҳсулотлар* турлари рўйхатида (17-сон ВМҚга 2-илова) ҳақиқатан ҳам енгил ва юк автомобилларидаги кондиционерлар, улар ичига ўрнатилган ёки ўрнатилмаганидан қатъи назар, кўрсатилган (ТИФ ТН кодлари – 8415 10 100 0–8415 83 000 0, 8418 61 00, 8418 69 000 9). Тегишли равишда бу товарларга махсус рухсатнома олиш зурурдир.

Рухсатномани олиш механизмини Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом (17-сон ВМҚга 3-илова) белгилайди.

Уларнинг импорти ва экспорти, ЎзР ҳудудидан транзит ташишлардан ташқари, Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади.

Рухсатнома Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.

Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ва экспорти юзасидан назоратни Давлат экология қўмитаси ДБҚ билан биргаликда амалга оширади.

Рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали ҳужжатлар тақдим этилади. Бунинг учун аризачи қуйидагиларни тақдим этади:

● Низомга 4-иловага (озонни бузувчи моддалар учун) ва 5-иловага (таркибида озонни бузувчи моддалар бўлган маҳсулотлар учун) мувофиқ ариза;

● ОБМ ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг импорти ёки экспорти учун битим (шартномалар, инвойслар ва ҳ.к.);

● ОБМларнинг утилизацияси ёки тикланишини амалга оширган ихтисослаштирилган ташкилотнинг етказиб берилган ҳажмлар кўрсатилган ҳолдаги маълумотномаси (аввал ишлатилган ва тикланган ОБМ импорт қилинганда тақдим этилади);

● аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ҳақидаги банк ҳужжати;

● импорт қилинаётган ОБМларнинг таркиби, шунингдек, Давлат экология қўмитасининг талабига кўра, экспортни амалга ошираётган мамлакат томонидан берилган лицензиядан нусха.

 

Маълумот учун. Аризада аризачи электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси бўйича ЯИДХП орқали қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани олишга унинг розилиги ҳисобланади. Аризачи рухсатнома беришга аризани кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

Аризачидан Низомда кўзда тутилмаган ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Зарурат бўлганда Давлат экология қўмитаси:

● экспорт қилувчи мамлакатнинг ваколатли органларидан, аризачининг иштирокисиз, озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг аризачи томонидан тақдим этилган ариза ва битимдаги (шартномада, инвойсда ва ҳ.к.) маълумотларга мослиги ҳақида қўшимча ҳужжат ва маълумотлар олади;

● ДБҚ ходимлари, шунингдек, тегишли соҳанинг юқори малакали мутахассислари билан биргаликда, озонни бузувчи моддалар, таркибида улар бўлган маҳсулотларни ташқи кўздан кечиришни, уларнинг рухсатномага мувофиқлигини аниқлаш учун асбоб-ускуналар ёрдамида ўлчовлар, ўрганишлар, тадқиқотлар, кўздан кечиришлар ва бошқа илмий ва техник баҳолашлар ўтказади.

Аризани кўриб чиқиш муддати – ҳужжатлар берилган санадан бошлаб 7 иш кунидан ошмаслиги керак. Зарурат бўлганда, бу муддатни 20 иш кунига қадар узайтириб беришлари мумкин.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати 1 йилдан ошмайди. Лекин бу муддат ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугаши билан тақдим этилган аризага биноан узайтириб берилиши мумкин.

 

Маълумот учун. Аризани кўриб чиқиш учун ариза берилган кунда қонун ҳужжатларида белгиланган БҲМнинг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

 

Квота тўғрисида

ОБМни импорт қилиш учун квоталарни аризачилар ўртасида тақсимлаш тартибини Озон бузувчи моддаларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш учун квоталарни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом (17-сон ВМҚга 5-илова) белгилайди. Тақсимлаш сўнгги 3 йиллик вақт даври учун, ОБМларнинг импортига рухсат этилган умумий ҳажм улушига асосланади. Низомда квоталарни аризачилар ўртасида 2018 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган давр учун ва 2030 йилгача, кейинги ҳар бир 12 ойлик давр учун тақсимотига чекловлар миқдори белгиланган.

Озонни бузувчи моддаларнинг 2018–2030 йилларда ЎзРга импорти учун квоталар 17-сон ВМҚга ­4-иловада келтирилган. Улар аризачилар ўртасида қуйидаги фоиз нисбатида тақсимланади: 80 фоизи – ОБМларнинг амалдаги импортини сўнгги 3 йиллик давр мобайнида амалга оширган аризачилар, 10 фоизи – янги аризачилар учун, 10 фоизи – захирада қолдирилади.

Квоталарнинг тақсимоти Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади, бу ҳақдаги маълумот Қўмитанинг расмий веб-сайтида ­эълон қилиниши лозим. Квоталанадиган ОБМлар импорти юзасидан назоратни амалга ошириш учун у 20 апрелга қадар ДБҚга тақдим этилади.

Бошқа кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш учун хом ашё сифатида фойдаланиладиган моддалар квоталанмайди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига импорт ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилиш рухсатномалар бўйича амалга ошириладиган озонни бузувчи моддалар турлари рўйхатида (17-сон ВМҚга ­1-илова) кўрсатилган импорт қилинадиган рециркуляцияланган, тикланган ОБМлар ҳам квоталанмайди.

Дарвоқе, 2020 йилдан эътиборан гидрохлорфторуглеводород (ГХФУ)ларнинг импорти учун умумий квота Ўзбекистон Республикасида 6,8 тоннани ташкил этмоқда. 2030 йилга бориб, ГХФУнинг импорти тўлиқ тақиқланади.

 

Маълумот учун. ГХФУдан фойдаланувчи асбоб-ускунани ёки ўрнатилмаган, лекин ГХФУда ишлатиш учун мўлжалланган асбоб-ускунани ЎзРга импорт қилиш 2018 йил 10 апрелдан тақиқланган.

 

*Таркибида ОБМ бўлган, жисмоний шахслар томонидан ташиладиган ва улар нотижорат ва тадбиркорлик фаолиятига мўлжалланмаган, ўз эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган, мазкур шахслар томонидан импорт ёки экспорт қилинадиган маҳсулот бўлган ҳолатлардан ташқари.

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 517 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика