Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 09 / Жавоб берамиз

КПКдан нақд пул ечиб олинганда

 

Корхонанинг КПК бўйича ҳисобдор шахси бўлган ходими банкоматдан нақд пул ечилганда бериладиган чекка ўхшаш чекни олиб келди. Ушбу харажат юзасидан у бошқа ҳужжатларни тақдим этмади.

Корхонанинг корпоратив картасидан нақд пулни ечиб олган ходим учун қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Белгиланган қоидаларга мувофиқ банклар томонидан корпоратив картадан нақд пулларни ечиб олиш имконияти тақдим этилмаслиги лозим. Корхонанинг корпоратив картасидан нақд пул маблағлари берилишига йўл қўйилмайди. Сиз ходимдан пулларни нимага сарфлаганини сўраб билиб олишингиз лозим, у КПК бўйича сарфланган маблағлари тўғрисида ҳисоботни тақдим этиши шарт (АВ томонидан 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 7, 11-б.).

Ходим бу ҳақда ҳисобот топшира олмайдиган бўлса ёки у пулларни шахсий эҳтиёжи учун сарфлаганлиги аниқланган тақдирда сиз:

● ушбу суммани унинг иш ҳақидан ушлаб қолишингиз мумкин. Мазкур ҳолатда солиқ оқибатлари юзага келмайди;

● бу харажатларни ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади деб эътироф этиб, ундан ЖШДС ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ушлаб қолишингиз мумкин (СК 376-м. 1-қ., ­387-м. 1-қ. 2-б.; «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-м.). Корхона харажатлари ҳисобланган жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 3-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 433 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика