Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 09 / Мутахассис жавоб беради

Хатолар устида ишлаш

 

2020 йилда асосий воситалар таркибида ҳисобга олинган экскаватор капитал таъмирлашдан ўтказилди. Таъмирлаш натижасида унинг хизмат муддати яна 5-6 йилга оширилди. Экскаватор ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилди. Ўша пайтда фаолият юритган бухгалтер таъмирлаш суммасини ­2310-счёт орқали кўрсатилган хизматлар таннархига ҳисобдан чиқарди. Ҳозир 2021 йилда ушбу вазиятни тузатиш ва таъмирлаш қийматини экскаватор қийматини ошириш томонга киритиш лозим. Таъмирлаш қиймати корхона учун муҳим ҳисобланади. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

Ушбу хато қандай бухгалтерия проводкалари билан тузатилади?

 

– Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар АВдан фойдаланишдан келгусидаги иқтисодий наф ошганда уларнинг бошланғич қийматини оширади. АВни қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантиришга харажатлар, улар тугатилганидан сўнг, агар улар натижасида асосий воситалар ишлатилишининг дастлаб қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари (фойдали хизмат муддати, қуввати, қўллаш сифати ва ҳ.к.) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қийматини оширади (АВ томонидан 20.01.2004 йилда ­1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 22, 23-б.).

Сизнинг ҳолатда капитал таъмирлаш ўтказилганидан кейин экскаваторнинг хизмат муддати ортган, демак таъмирлаш қийматини 0890-«Бошқа капитал қўйилмалар» счёти орқали АВга ўтказиладиган капитал қўйилмаларга киритиш керак эди.

Хато суммаси муҳим бўлганлиги сабабли у тақсимланмаган фойда сальдоси орқали 2021 йил бошига ўтказилади. Хатони 2021 йил январь ойининг дастлабки саналарида тузатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Қуйидаги бухгалтерия проводкалари амалга оширилади: 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Асосий воситалар таркибида капитал қўйилмалар тан олинди

 

0130-«Машина ва асбоб-ускуналар»

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

2020 йил учун капитал қўйилмалар қиймати амортизацияси тан олинди

 

8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)»

 

0230-«Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши»

 

 

 

Хато оқибатида:

таъмирлаш қиймати кўрсатилган хизматлар таннархига киритилган. Бинобарин, 2020 йилда кўрсатилган хизматлар таннархи ошган;

ушбу суммага эскириш ҳисобланмаган. Экскаватор ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилганлиги сабабли 2020 йилда кўрсатилган хизматлар таннархига ушбу суммага эскириш ҳисобланиши лозим эди.

Мазкур хато туфайли фойда солиғи бўйича солиқ базаси камайган. 2020 йил учун фойда солиғи ҳисоб-китобини қайта топшириш керак (СК ­83-м. 1-қ.). Қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини бюджетга тўлаш лозим.

Молиявий ҳисобот қайта топширилмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 419 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика