Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 09 / Божхона

Яхшига – бир қамчи, пиротехникачига – минг қамчи

 

Халқимизда «Яхшига – бир қамчи, ёмонга – минг қамчи» деган ҳикматли гап бор. Ҳақиқатан ҳам тушунган одамга бир гапнинг ўзи етарли бўлади, тушунмаган эса ҳар қанча гапиринг, қонун ҳужжатлари билан тақиқланг, қонунга зид бўлса-да, пақилдоқларни олиб киришда давом этаверади. 

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари пойтахтимизнинг Миробод туманидаги хонадонларнинг бирини ўрнатилган тартибда кўздан кечиришди. Натижада мазкур хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 61 млн сўмлик 5 140 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 3 312 дона пиротехника воситалари борлигини аниқлашди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Яллама» чегара божхона постида ҳам божхона ходимлари акциз маркаси билан маркаланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Фуқаро Н.К. бошқарувидаги «Volvo» автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганда машина юкхонасининг таг қисмида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 15 млн сўмлик жами 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Сирдарё вилоятилик божхоначилар эса вилоят ИИБ ЙПХ ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишганда олдиндан тезкор кузатувга олинган, фуқаро Х.У. бошқарувидаги «Ласетти» автотранспорт воситасини тўхтатиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечиришди.

Натижада у ерда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 13,7 млн сўмлик жами 1 711 дона «DIAINE» номли ­дезодарант-спрей парфюмерия товарлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур барча ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саҳифа ДБҚ, Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё вилоятлари божхона бошқармалари ахборот хизматлари материаллари асосида тайёрланди.

Прочитано: 386 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика