Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 09 / Божхона

Контейнер-одам

 

Эртакларда балиқ-одам, от-одам, ўргимчак-одам бўлишини эшитганмиз. Замонамизга келиб, контейнер-одамлар ҳам чиқди. Божхоначиларимиз ана шундай одамларни жиноят устида фош этишди. 

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Айритом» чегара-божхона постига пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси Т.С. инсон танасини сканерловчи қурилма кўмагида божхона кўригидан ўтказилганда унинг ички аъзоларида юмалоқ шаклдаги шубҳали предметлар борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг шифокорлар кўмагида ушбу шахснинг ичидан 44 дона полиэтилен ўрамлар чиқариб олинди. Мазкур ўрамларга соф оғирлиги салкам 430 граммни ташкил қилувчи «опий» гиёҳвандлик воситаси яширилган экан. Бу ҳолатни тўла якунига етказиш мақсадида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар идоралари вакилларини жалб қилган ҳолда кўп босқичли тезкор тадбир режасини ишлаб чиқди. Натижада гиёҳвандлик воситаларини ички аъзоларига яширган бошқа шахслар ҳам қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида «Айритом» чегара божхона постига пиёда кириб келган қўшни мамлакат фуқароси Қ.К. ҳам тезкор кузатувга олинди ва сканер қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганда унинг ичидан ҳам 34 дона скотчланган ўрамлар чиқди. Тиббиёт ходимлари иштирокида чиқариб олинган мазкур ўрамлар текшириб кўрилганда булар салкам 650 граммлик «гашиш» гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Орадан бироз ўтиб мазкур постга кириб келган Қ.Н.ни ҳам шерикларининг қисмати кутаётган эди: бу гал «Боди сканер» қурилмаси 31 дона ўрамлар учун «жонли контейнер» вазифасини ўташга уринган шахсдан 592,22 грамм «гашиш»ни «топиб» олди. 

Шундан сўнг тезкор тадбирлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилиб, пойтахт меҳмонхоналаридан бирида мазкур наркотик моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс ҳам қўлга олинди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жами 1672,22 грамм оғирликдаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Прочитано: 392 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика