Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 08 / Ёнғин хавфсизлиги

Фавқулодда вазиятлар рўй бермаслиги учун

 

Фалокат – оёқ остида, деган гап бор. Ана шундай фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан жойларда профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказиб келинади.

 

Лекин ҳар гўшанинг ўз эгаси, масъул кишиси бўлгани сабабли ҳовли-жойлар, офисларнинг ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳодисалардан хавфсиз бўлишига ана шу масъуллар жавобгар бўладилар. Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги «Обод маҳалла» дастури тўғрисида»ги ПФ-5467-сон Фармонида кўплаб ижобий натижалар қатори маҳаллалар аҳолисининг ўзи яшайдиган ҳудудини асраб-авайлаш ва сақлашга масъулият билан ёндашиш ҳисси сусайганлиги, хусусан, маҳаллаларнинг бош режалари ва батафсил режалаштириш лойиҳаларининг мавжуд эмаслиги ҳудудий архитектура идоралари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига амал қилмаганлиги оқибатида жойларда ўзбошимчалик билан бетартиб қурилишга барҳам берилмаганлиги таъкидланади.

Ана шундан келиб чиқиб, ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари хонадонларга ташриф буюриб, у ерларда фавқулодда вазиятлар, айниқса ёнғинлар хавфсизлиги таъминланганини назорат қиладилар. Янги қурилаётган ёки таъмирланаётган уй-жой ҳовлиларида ёзги ошхона ва тандирхона, молхоналарнинг ҳамда ҳар жуфт хоналар орасида 6 метрдан кам бўлмаган ёнғинга қарши оралиқлар сақланганлиги, қўшни хонадонлар оралиғидаги томни кесиб ўтувчи 60 см баландликдаги ва қалинлиги 12 см дан кам бўлмаган ёнғинга қарши деворлар билан ажратилгани, уйлар томларининг ёғоч панжаралари ўтга бардошли суюқликлар билан ишлов берилгани текширилади. Хоналарда иситиш печкаларининг қоидага мувофиқ ўрнатилгани, ертўла ёки цоколь қаватларда гараж, ошхона, ҳаммом ва иситиш тизими қозонхонаси тўғри жойлаштирилгани, табиий газ қувурларини ўтказишда ёнғинга қарши тўсиқлар, қаватлараро ёпмалар, ўтга бардошли мўрилар ўтказилгани хавфсизликни таъминлайдиган омиллардир.

Ана шу қоидаларга амал қилинган тақдирда, маҳаллаларимиз обод ва кўркам бўлади, энг муҳими, ўзимиз истиқомат қиладиган гўшаларнинг хавфсизлиги ҳар томонлама таъминланади.

 

Муҳаммаджон НОРБОЕВ,

ЎзМТРК ЁХТТЭБ ЁН ва ПБ мутахассиси, оддий аскар.

Прочитано: 365 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика