Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 08 / Жавоб берамиз

Қонун билан тақиқланмаган

 

Ташкилотимиз йўловчиларни ташиш хизматлари билан шуғулланади, АЁҚШда ёнилғи қуйишда КПК орқали тўлов қиламиз. Ой охирида АЁҚШ бухгалтери ЁММни уларнинг АЁҚШда сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк чеки нусхалари илова қилинган расмий хатни талаб қилади. Кейин у банк кўчирмасидан шундай тушумлар бўлганлигини текширади, шундан сўнггина ЭҲФни юборади.

АЁҚШ бухгалтерининг талаблари қонунийми?

 

– Хўжалик юритувчи субъектлар товарларни (хизматларни) сотиб олишда, албатта, ЭҲФ ёки онлайн-НКМ чекларини мажбурий равишда олишлари шарт (20.10.2020 й. ПФ-6098-сон Фармон 2-б.).

Агар корхона ЁММни битта АЁҚШда доимий (узлуксиз асосда) сотиб олса, ЭҲФ календарь ойининг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами етказиб берилган ЁММ ҳажми бўйича бир марта тақдим этилади. Бунда, ЭҲФ ЁММ реализация қилинган ойнинг охирги кунидаги сана билан берилади ва кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар тақдим этилади (Низом 6-б., 14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова).

АЁҚШда ҳар куни кўплаб автомобилларга ёнилғи қуйилади. НКМ ва савдо терминалларининг барча чеклари АЁҚШ бухгалтерия бўлимига топширилади. АЁҚШ бухгалтерия бўлими реализация ҳисобини олиб боради, аммо бу ерда инсон омилини инкор этиб бўлмайди. Кўп сонли чеклар ичида савдо терминалининг қайсидир чеклари бухгалтерия бўлими томонидан қабул қилинишидан олдин йўқолиши ёки бухгалтер адашиб, КПК орқали корхонага қилинган реализацияни, шахсий ПК орқали жисмоний шахсга қилинган реализация сифатида ҳисобга олиши мумкин. Бундан ташқари, КПК орқали тўловни амалга оширган корхонанинг барча керакли реквизитлари савдо терминаллари чекларида акс эттирилмайди.

Сиз баён этган вазиятда АЁҚШ бухгалтери ЭҲФни тўғри тақдим этиш учун сизнинг маълумотларингизни ўзида қайд этилган маълумотлар билан солиштиради. Қонун ҳужжатларида харидор ва сотувчи ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни солиштиришнинг аниқ белгиланган тартиби мавжуд эмас. Буларнинг барчаси амалиётда шаклланади.

Эътибор беринг, ойнинг охирги кунидаги сана билан берилган ЭҲФни кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар амалга ошириш мумкин, яъни орада вақт кам. ЁММни КПК орқали сотиб оладиган корхоналар эса кўп. АЁҚШ бухгалтерия бўлими ҳам, харидорлар ҳам ЭҲФларни ўзгартириб ёки тузатишлар киритиб бир неча мартадан тақдим этиш ва қабул қилишни хоҳламайдилар. Бундан ташқари, АЁҚШ бухгалтерия бўлимида ЭҲФни тақдим этишдан ташқари бошқа ишлари ҳам кўп, жорий операцияларни ҳисобга олиш ҳеч қачон тўхтаб қолмайди.

АЁҚШ бухгалтери томонидан қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган. Фикримча, АЁҚШ бухгалтери ЭҲФни ўз вақтида ва тўғри тақдим этиш учун мижозлар билан ҳисоб-китобларни солиштиришнинг энг мақбул вариантини танлаган.

Агар ушбу тартиб сизни қониқтирмаса, АЁҚШ бухгалтерия бўлимига мурожаат қилишингиз ва иккала томон учун қулай бўлган бошқа вариантни келишиб олишингиз мумкин. Шунингдек, сиз ЭҲФ тақдим этилишини ой охирида бир марта эмас, балки ҳар сафар ЁММ сотиб олганда талаб қилишга ҳақлисиз.

Прочитано: 370 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика