Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 08 / Жавоб берамиз

УМШ ва унинг солиқлари

 

УМШ консьерж хонасини дўкон сифатида ижарага беришга қарор қилди. Ижарадан олиниши кутилаётган даромад умумий мулкни тутиб туриш даромадлари сметасига киритилади. Бу солиқ солиш мақсадида УМШ учун тадбиркорлик фаолияти ҳисобланадими? 

 

– УМШ – битта ёки зич жойлашган бир нечта кўп квартирали уйда турар жойларнинг ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларнинг мулкдорларини бирлаштирувчи уй-жой мулкдорларининг ширкати бўлган нотижорат ташкилот («Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун 8-м.).

УМШнинг бухгалтерия ҳисоби «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги ва «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунлар асосида олиб борилади.

Ўз устав фаолияти доирасида УМШ нодавлат нотижорат ташкилот (ННТ) сифатида фаолият юритади. Бунда у даромад, фойда олмайди ва зарар кўрмайди.

Бироқ, ширкат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақиқланмаган ҳар қандай фаолият билан шуғулланиши мумкин («Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги Қонун 30-м. 4-қ.). Бунда, УМШ фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритади. Тадбиркорлик фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби БҲМС асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия ҳисобига ўхшаш ҳолда  олиб борилади.

2020 йил 1 январга қадар ННТнинг мол-мулкни оператив ижарага беришдан олинадиган даромадларига тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмаган, аммо бундай даромадлар қисмида ННТлар фойда солиғи тўловчилари ҳисобланган (2007 йил таҳриридаги СК 126-м.).

Амалдаги Солиқ кодексида мол-мулкни оператив ижарага бериш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралиши ёки қаралмаслиги ҳақида аниқлик киритилмаган. 

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексига мувофиқ, қонун ҳужжатларида нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар:

даромад олиш мақсадига эга бўлмаса;

даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса.  (СК 58-м.).

Ушбу шартларга риоя этилганда нотижорат ташкилотнинг қуйидаги даромадларига солиқ солинмайди:

1) СКнинг 48-моддасида кўрсатилган нотижорат ташкилотларни таъминлаш ва уларнинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга йўналтирилган мақсадли тушумлари;

2) курсдаги ижобий фарқ суммасининг курсдаги салбий фарқ суммасидан ортиқ қисми;

3) аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромад (СК 318-м. 1-қ.).

Нотижорат ташкилотнинг бошқа даромадларига умумий белгиланган тартибда солиқ солинади (СК 318-м. 2-қ.).

Бинобарин, ННТнинг мол-мулкни оператив ижарага беришдан оладиган даромадларига солиқ солинади.

Прочитано: 363 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика