Корхона ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлайди. Қандай ҳолатларда у ер солиғини тўлайди?
– Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўловчилар деб эътироф этилади (СК 425-м. 1-қ.).
Мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш, фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқлари асосида юридик шахсларда бўлган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғининг солиқ солиш объектидир (СК 426-м. 1-қ.).
Корхонангизда шундай ер участкалари мавжуд бўлса, у ер солиғини тўлайди.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.