Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 3 / Ўзбекистон қонунчилигидаги янгиликлар

«Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ 

 

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Солиқ хавфини бошқариш ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўрсатувчи фактларни аниқлаш ва солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан қонуний чораларни қўллаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни кучайтиришга қаратилган ўз вақтида чораларни кўрсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Soliq hamkor» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқишни ва жорий этилишини таъминласин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида мунтазам ва кенг ёритиб борсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси молия вазири ­Т.A.Ишметов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д.Кудбиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири

А.АРИПОВ.

Тошкент ш.,

2021 йил 7 январь

1-сон.

ЎзР ВМнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига

1-ИЛОВА 

СОЛИҚ ХАВФИНИ БОШҚАРИШ, СОЛИҚ ХАВФИ МАВЖУД СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ
(СОЛИҚ АГЕНТЛАРИНИ) АНИҚЛАШ ВА УЛАРНИ СОЛИҚ ХАВФИ ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА ТОИФАЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1 Ушбу Низом солиқ органларида солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

аниқланган солиқ хавфи – «Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури (кейинги ўринларда – Дастур) орқали аниқланадиган солиққа оид ҳуқуқбузарлик аломатлари;

потенциал солиқ хавфи – аниқланмаган, бироқ унинг юзага келиши учун шароитлар мавжуд бўлган солиқ хавфи;

солиқ мажбурияти – солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчиларга юкланган солиқ ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти; солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ агентлари томонидан солиқларни тўғри ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчилардан ушлаб қолиш ва ўз вақтида ўтказиш мажбурияти;

солиқ тўловчиларни сегментлаш – солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик хавф даражасига қараб солиқ тўловчиларни муайян тоифаларга ажратиш;

солиқ хавфи – бюджет тизимига солиқ ва йиғимлар (кейинги ўринларда – солиқлар) тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслигига олиб келиши мумкин бўлган, солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик эҳтимоли;

солиқ хавфи даражаси – хавфнинг юзага келиш эҳтимолига ва унинг бўлиши мумкин бўлган оқибатларига боғлиқ тарзда аниқланадиган хавфнинг ҳолати;

солиқ хавфи даражаси мезонлари – солиқ мажбуриятларини бажармаслик ёки тўлиқ бажармаслик хавфини баҳолаш ва кейинчалик солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) хавф даражасига қараб тоифаларга ажратиш имконини берувчи мезонлар мажмуи;

солиқ хавфи таҳлили – солиқ органларида мавжуд бўлган ахборотдан хавфнинг юзага келиши ҳолатлари ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни идентификациялаш ва солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилмаслигининг эҳтимол тутилган оқибатларини баҳолаш мақсадида мунтазам равишда фойдаланиш;

солиқ хавфини баҳолаш – хавфнинг юзага келиши эҳтимолини ва у юзага келганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши оқибатларини мунтазам равишда аниқлаб бориш;

солиқ хавфини бошқариш – хавфнинг олдини олиш, бартараф этиш ва уларни имкон қадар камайтириш, уларнинг қўлланилиш самарадорлигини баҳолаш, шунингдек, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда бажаришни, солиқ органларида мавжуд ахборот узлуксиз янгиланишини, таҳлил этилишини ва қайта кўриб чиқилишини назарда тутувчи тизим.

3. Қуйидагилар солиқ органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаш мақсадлари ҳисобланади:

юқори хавфга эга бўлган соҳаларга эътиборни жамлаш ва солиқ органлари тасарруфидаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

солиқ солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш имкониятларини ошириш;

фаолияти бўйича солиқ хавфи паст деб аниқланган солиқ тўловчиларга (солиқ агентларига) (кейинги ўринларда – солиқ тўловчилар) нисбатан солиқ назоратини минималлаштириш;

солиққа оид ҳуқуқбузарликларни, шунингдек, солиқ текширувларини ўтказишга танлаб олинадиган солиқ тўловчиларни инсон омилисиз автоматлаштирилган дастурий маҳсулот орқали аниқлаш имкониятларини янада кенгайтириш;

солиқ хавфи даражасидан келиб чиқиб солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ текширувлари шаклларини белгилаш.

4. Солиқ хавфини бошқариш тизими стратегияси ва тактикасини, ахборот йиғиш ва уни қайта ишлаш, солиқ хавфини таҳлил қилиш ва баҳолаш, солиқ хавфини бошқаришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда – Давлат солиқ қўмитаси) томонидан белгиланади.

 

2-БОБ. СОЛИҚ ХАВФИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

5. Солиқ хавфини таҳлил қилиш ва натижаларини баҳолаш дастурий маҳсулотни қўллаш орқали амалга оширилади.

6. Солиқ хавфини таҳлил қилиш мақсадида ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган манбалардан олинган маълумотлар асосида қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:

харажатлар ва даромадлар миқдори, уларнинг динамикаси, солиқ мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши, жорий солиқ даврида ҳисобланган солиқларнинг аввалги солиқ даврларида ҳисобланган солиқлар миқдорига мувофиқлиги (камайиши, кўпайиши);

давлат органлари ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлардаги кўрсаткичларнинг солиқ тўловчиларнинг солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига мувофиқлиги;

фойдаланилган солиқ имтиёзларининг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;

соф фойданинг соф тушумга (товарлар ва хизматлар реализация қилишда олинган даромад акциз ва қўшилган қиймат солиғисиз ҳисобланган сумма) нисбати сифатида аниқланадиган рентабеллик кўрсаткичи ҳамда соф фойданинг харажатларга нисбати каби рентабеллик кўрсаткичи.

7. Солиқ хавфи қуйидаги манбалардан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилинади:

солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботлар, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирилган маълумотлар;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (кейинги ўринларда – Солиқ кодекси), Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ1843-сон қарорига асосан давлат органлари, муассасалар ва ташкилотлар томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотлар;

хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро ахборот алмашиш борасида тузилган битимлар доирасида тақдим этилган маълумотлар;

оммавий ахборот воситаларидан олинган маълумотлар;

ўтказилган солиқ текширувлари материалларидаги маълумотлар;

суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича аниқланган маълумотлар (ҳукм, қарор, ажрим, ҳал қилув қарори ва бошқа ҳужжатлар);

солиққа оид ҳуқуқбузарлик фактлари тўғрисида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

статистика органларидан олинган маълумотлар;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар.

 

3-БОБ. СОЛИҚ ХАВФИ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИ ТОИФАЛАРГА АЖРАТИШ ТАРТИБИ

8. Солиқ тўловчилар солиқ хавфи даражасига қараб паст, ўрта ва юқори хавфли тоифаларга ажратилади.

9. Солиқ хавфи даражаси мезонлари махфий ахборот ҳисобланади, қуйидагилар бундан мустасно:

солиқ юки;

илгари тақдим этилган солиқ ҳисоботларига бир неча бор (бир ҳисобот даври учун уч ва ундан ортиқ марта) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши;

солиқ ҳисоботида бир неча солиқ давридаги (икки ва ундан ортиқ) зарарлар акс эттирилиши;

солиқ даври давомида солиқ тўловчининг жойлашган жойи бир неча бор (икки ва ундан ортиқ марта) ўзгартирилиши ва кейинчалик қайта рўйхатдан ўтказилиши;

қўшилган қиймат солиғи бўйича гувоҳномаси бекор қилинган (рўйхатдан чиқарилиб ташланган), шунингдек, тугатилган, фаолиятини амалга оширмаётган, банкрот деб топилган шахслар билан амалга оширилган битимлар (операциялар);

соф фойданинг харажатларга нисбати сифатида аниқланадиган рентабеллик кўрсаткичи паст даражада бўлиши;

солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботидаги операциялар тўғрисидаги маълумотларнинг, ушбу операциялар бўйича бошқа солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботидаги маълумотларга мос келмаслиги;

Солиқ кодексига асосан махсус солиқ режимларини қўллаш ҳуқуқини берадиган оборотларини бир неча йил давомида бир миллиард сўмдан паст миқдорда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши;

ўтказилган солиқ текширувлари натижалари.

Солиқ юки, қуйидаги тартибда аниқланади:

B = T х 100% / In

Бунда:

B – солиқ юки;

T – солиқ даври давомида тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси;

In – солиқ даврида товарларни (хизматларни) сотишдан тушган даромад.

Солиқ юки кўрсаткичи иқтисодий фаолият турлари бўйича аниқланади. Иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача солиқ юки кўрсаткичи Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида ҳар йили эълон қилиниб борилиши шарт.

10. Қурилиш соҳасида фаолият юритадиган солиқ тўловчиларнинг хавф даражаси қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

қурилиш ишларини амалга ошириш учун лозим даражада ходимлар, омбор, транспорт ва ускуналар билан таъминланмаганлиги;

ишларни бажариш учун солиқ ҳисоботларида зарур харажатларнинг акс этмаслиги;

битта объектда, қурилиш ишларини олиб борувчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги;

қурилиш ишларини амалга оширувчи янги ташкил этилган солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига йирик миқдордаги маблағ келиб тушиши;

хом ашё ва материалларни сотиб олиш учун ажратилган маблағларнинг қурилиш ҳажмига нисбатан номутаносиблиги;

тугалланган қурилиш объектларининг таннархига яқин нархларда сотилиши;

марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш объектларида харажатларнинг тўлақонли акс эттирилмаганлиги.

11. Солиқ хавфи даражаси солиқ хавфи мезонлари асосида аниқланади, уларга 1 дан 100 гача бўлган баллар берилади. Бунда ҳар бир мезон бўйича балл бериш Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаолият тури бўйича сегментланиши ва солиқ даври учун олинган даромад миқдорига қараб белгиланади.

12. Солиқ хавфи даражасига қараб солиқ тўловчилар Дастур орқали солиқ хавфи даражасини аниқлаш мезонига белгиланган баллар ва потенциал солиқ хавфи асосида баҳоланади ҳамда тоифаларга ажратилади.

13. Солиқ хавфи даражаси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

R = Sr / Sp х 100%

Бунда:

R – хавф даражаси (фоизда);

Sr – солиқ тўловчига берилган хавф баллари йиғиндиси;

Sp – хавф даражасини аниқлашда қўлланган потенциал солиқ хавфи баллари йиғиндиси.

Бунда солиқ хавфи даражаларини баҳолаш натижалари юқоридан камайиш тартибида, баҳолаш натижалари тенг бўлганда эса – тўланмаган солиқ суммаси эҳтимоли асосида қуйидагича тоифаланади:

81 фоиздан 100 фоизгача – юқори хавф;

30 фоиздан 80 фоизгача – ўрта хавф;

1 фоиздан 29 фоизгача – паст хавф.

14. Солиқ хавфи даражаси юқори бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ аудити тайинланади. Солиқ хавфи даражаси ўрта ва паст бўлган солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ органлари томонидан Солиқ кодексида назарда тутилган бошқа солиқ маъмурчилиги тадбирлари қўлланилади.

 

4-БОБ. СОЛИҚ ХАВФИ ДАРАЖАСИНИ АНИҚЛАШ ДАВРИЙЛИГИ

15. Солиқ тўловчининг солиқ хавфи даражаси солиқ хавфини бошқариш тизими асосида олти ойда бир марта аниқланади.

16. Солиқ хавф даражаси юқори бўлмаган солиқ тўловчилар томонидан ўттиз календарь кундан ортиқ солиқ қарздорлиги тўланмаган тақдирда солиқ хавфи даражаси ҳар чоракда бир марта аниқланиши шарт.

 

5-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИ АНИҚЛАНГАН СОЛИҚ ХАВФИ ДАРАЖАСИ МЕЗОНЛАРИ ҲАҚИДА ХАБАРДОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

17. Солиқ хавфини бошқариш тизимида махфий бўлмаган мезонлар орқали аниқланган солиқ хавфи даражаси мезонлари ҳақидаги маълумотлар Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

18. Солиқ тўловчилар зарур ҳолларда солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органларига солиқ хавфи даражаси мезонлари бўйича тушунтиришлар юборишга ҳақли.

19. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган солиқ органлари томонидан олинган солиқ тўловчиларнинг тушунтиришлари, солиқ хавфини бошқариш тизимини қўллашда ва солиқ хавфини тузатишда ҳисобга олиниши мумкин.

 

6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА

20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

ЎзР ВМнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига

3-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА КИРИТИЛАЁТГАН ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар қуйидагиларга мажбур:

ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши;

товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.

Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак»;

б) 32-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидагиларга мажбур:

давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши;

товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.

Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарорида:

а) 1-иловада:

13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«13. Харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) қуйидаги маълумотлар жойлаштирилиши керак:

сотувчи – юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар – ўз корхонасининг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), шунингдек, унинг жойлашган жойи (почта манзили ва иш режими);

сотувчи – якка тартибдаги тадбиркор тўғрисидаги маълумотлар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, шунингдек, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР).

Агар сотувчи амалга оширадиган фаолият лицензияланиши керак бўлса, у лицензиянинг тартиб рақами ва амал қилиш муддати тўғрисидаги, шунингдек, уни берган орган ҳақидаги маълумотни тақдим этиши керак»;

189-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

«мазкур Қоидаларнинг 13-бандида кўрсатилган сотувчи ҳақидаги маълумотларни жойлаштириш тартибига»;

ўн биринчи–йигирма бешинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи–йигирма олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

190-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни бериш рад этилганда»;

б) 2-иловада:

8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«8. Умумий овқатланиш субъекти истеъмолчиларга ўзининг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), иш режими, тавсия этиладиган маҳсулотлар, товарлар ва кўрсатиладиган хизматлар тўғрисидаги зарур ва ишончли маълумотларни кўргазмали ва қулай шаклда етказиши шарт, маълумотларда тўғри танлаш имкониятини таъминлайдиган камида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак»;

26-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«корхонанинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), унинг иш режими тўғрисидаги маълумотлар бўлмаганда, харидорга ушбу Қоидаларда назарда тутилган маълумотларни беришдан бош тортганда».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига 1-илованинг 36-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«


36


Давлат солиқ қўмитаси


286


289


31


241


21







Марказий аппарат


15


21


9


6


6







Ҳудудлараро инспекция



4


4









Вилоят бирликлари


44


42


14


14


14







Туман бирликлари


209


210



210








Идоравий мансуб ташкилотлар


18


12


4


11


1




».


 

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24. Хусусий тадбиркорга ўз мажбуриятлари бўйича солиқларни тўлаш билан бир қаторда ҳар бир ходим учун қуйидагиларни:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқни – ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида;

солиқ агенти сифатида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш мажбурияти юкланади».

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-илованинг 1-20-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«


1-20.


Солиқ солиш тизими:


Айланмадан олинадиган солиқ


Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи


».


 

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 октябрдаги 811-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низомда:

а) 12-бандда:

«а» кичик банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлигини ҳисобга олиб, шунингдек, мамлакат иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида шахсий ҳиссасини қўшган, меҳнатда юқори натижаларга эришган, хизмат вазифаларини сидқидилдан ва самарали бажараётган раҳбар ва ходимларга лавозим маошининг беш баравари миқдоригача шахсий устамалар бериш»;

«б» кичик банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун ходимларга бир йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг беш барвари миқдоригача моддий ёрдам бериш»;

б) 14-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

«Махсус жамғарма маблағларидан давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторларга юклатилган ҳудудларни ҳар томонлама ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида сарфланиши мумкин».

7. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорида:

а) 1-иловада:

9-бандда:

олтинчи хатбошидаги «Малака ошириш маркази» сўзлари «Фискал институти» сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги «коллежлари» сўзи «техникумлари» сўзи билан алмаштирилсин;

10-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 11-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги, «б» кичик бандининг биринчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, «г» кичик бандининг учинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, «ж» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги, «з» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги, «к» кичик бандининг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 14-банднинг 9-кичик бандидаги, 11-кичик бандининг бешинчи хатбошисидаги, 15, 20, 21 ва 22-кичик бандларидаги, 17-банднинг учинчи хатбошисидаги, 19-банднинг 4-кичик бандидаги, 22-банднинг 3-кичик бандидаги, 23-банднинг 1-кичик бандидаги, 28-банддаги, 55-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги, 62-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги, 64-банддаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;

11-бандда:

«б» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин»;

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«в) солиқ тўловчилар ва солиқ солиш объектларининг ўз вақтида ҳамда ишончли ҳисобга олинишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ қамраб олиниши механизмларини солиқ маъмуриятчилиги жараёнига маълумотларни тўлиқ йиғиш ва қайта ишлашни таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва илғор автоматлаштирилган таҳлил усулларини кенг жорий этиш орқали такомиллаштириш соҳасида:

солиқ тўловчилар, солиқ солинадиган база, шунингдек, солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва ишончли ҳисобга олинишини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларга, уларни солиқ тўловчининг идентификация рақамлари берилган ҳолда солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ҳужжатлар берилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилади;

келгусида товар ва хизматларнинг мажбурий таснифланишини жорий қилган ҳолда электрон ҳисобварақ-фактуралари тўлиқ киритилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси солиқ тўловчиларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва йиғимларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади;

солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳисобини юритади;

банклар томонидан тегишли ахборот тақдим этилишига кўра банк ҳисобварақлари бўйича тўққиз ой мобайнида пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган, шунингдек, тўққиз ой давомида солиқ ҳисоботларини тақдим қилмаган корхоналарни аниқлайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаш механизмларини ўрганади, аниқлайди ва бартараф этади;

ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда барча солиқ тўловчилар ва солиқ тушумлари бўйича солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасини яратади;

солиқ ахборотларини қабул қилиб олиш, қайта ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чораларини кўради;

давлат солиқ хизмати органларида ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ягона ахборот, дастурий-техник ва телекоммуникация тизими жорий этилишини ташкил қилади;

солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди;

давлат солиқ хизмати органларининг бутун вертикал бўйлаб бизнес жараёнларини қайта ташкил этиш ва уларни параллель равишда рақамлаштириш ҳамда келгусида автоматлаштириш билан амалга оширади ва шу асосда инсон омили таъсирини камайтиради»;

«г» кичик бандга қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши қўшилсин:

«аниқ мақсад параметрларини белгилаш билан яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш стратегияси, концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқади»;

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

«д» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«тадбиркорлик субъектларида, шунингдек, бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида кўрсатилган хизматлар учун ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари бажарилиши, нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларнинг сунъий равишда оширилиши ёки пасайтирилиши, назорат-касса техникаларининг ёки виртуал кассаларнинг, тўлов терминалларининг қўлланилиши, шунингдек, белгиланган тартибда талон ва чекларнинг берилиши, нақд пул тушумининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда инкассация қилиниши (банкларга топширилиши) масалалари бўйича белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга оширади»;

«н» кичик бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда давлат солиқ хизмати органларининг иштирокини фаоллаштиради»;

иккинчи–тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи–бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

14-бандда:

10-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«10) ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш»;

23-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«23) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда, солиқ тўловчи маълум қилинган манзилда бўлмаганда, шунингдек, солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолатларда банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш»;

19-бандда:

27-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«27) зарур ҳолларда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалар, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясининг тасдиқланган тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш»;

қуйидаги мазмундаги 39-кичик банд қўшилсин:

«39) бўйсунувчи ташкилотларнинг ходимлари сонини аниқлаш, уларнинг тузилмаси, штат бирлиги, шу жумладан, бошқарув ходимлари, иш ҳақи фонди, харажатлар сметаси, транспорт воситаларининг меъёрларини тасдиқлаш, шунингдек, уларнинг мол-мулкини тасарруф этиш»;

24-банднинг 8-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«8) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ва солиқ техникумлари фаолияти самарали ташкил этилиши»;

55-банднинг учинчи хатбошисидаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;

59-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«59. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:

а) лавозим маоши (давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда Ягона тариф жадвалига мувофиқ тасдиқланган иш ҳақи бўйича разрядлар асосида тариф коэффициенти 1,7 баравар кўпайтирилган ҳолда қўлланилади);

б) қуйидаги миқдордаги ойлик устамалар:

марказий аппарат ва Ҳудудлараро инспекция ходимларига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим иш ҳақига (тариф ставкасига) 20 фоиз. Мазкур устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маоши таркибига киритилади;

иш ҳақи фондининг 25 фоизи (бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан шаклланадиган);

лавозим маошига нисбатан 40 фоиз (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);

махсус унвон учун 0,15 дан 0,65 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);

узоқ муддат узлуксиз хизмати учун 0,05 дан 0,6 гача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентда);

в) рағбатлантирувчи тўловлар;

бошқа тўловлар, шу жумладан:

овқатланиш харажатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдоридаги ойлик тўловлар;

давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг транспорт ҳаражатларини қоплаш учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравар миқдорида ойлик тўловлар (хизмат транспорти воситалари ажратилган ходимлардан ташқари);

йилига бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;

д) ходимнинг асослантирилган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

яқин қариндошлари вафот этганда – ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;

алоҳида муҳтожлик ҳолатида (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар);

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлар.

Махсус унвон ва кўп йиллик хизмати учун бериладиган устама миқдорини ҳисоблашда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўланадиган лавозим маоши ва ойлик устамаларнинг биргаликдаги суммалари ҳисобга олинади.

Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойлик устамалар ва қўшимча тўловлар Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширилади»;

қуйидаги мазмундаги 591 ва 601-бандлар қўшилсин:

«591. Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига бошқа тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

601. Қўмита раисининг маслаҳатчилари (шу жумладан, Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси бошлиғи) меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра Қўмита раисининг ўринбосарига тенглаштирилади»;

62-банддаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;

64-бандга «ходимларини» сўзидан кейин «ҳамда мутахассисларни (ишлаб чиқариш ходимлари)» сўзлари қўшилсин;

б) 2-иловада:

10-банд иккинчи хатбошисидаги, 11-банднинг «а» кичик бандининг биринчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги, «в» кичик бандининг учинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 12-банднинг 6, 8, 11 ва 18-кичик бандларидаги, 13-банднинг учинчи хатбошисидаги «бошқа мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;

11-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга оширади»;

12-бандда:

4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4) йирик солиқ тўловчиларда ўтказилаётган камерал солиқ текширувини холисона амалга ошириш мақсадида қўшимча маълумотлар олиш зарурати юзага келганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сайёр солиқ текширувларини амалга ошириш»;

12-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«12) йирик солиқ тўловчилар қайд этилган манзилда бўлмаганда, шунингдек, солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал солиқ текширувлари натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаганда уларнинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича операцияларини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўхтатиш»;

15-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«15) йирик солиқ тўловчилар томонидан камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асослари тақдим этилмаган тақдирда солиқлар ва йиғимларни суд тартибида ундириш»;

21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«21. Ҳудудлараро инспекциянинг штатдаги ходимлари сони Қўмита раиси томонидан тасдиқланади»;

23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин»;

35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«35. Ҳудудлараро инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш, мукофотлаш тартиби ва турлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган тартибга асосан белгиланади»;

в) 3-иловада:

3-бандга қуйидаги мазмундаги ўн учинчи–йигирма иккинчи хатбошилар қўшилсин:

«Ишлаб чиқариш ходимларига техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар тоифасига мансуб бўлмаган солиқ органларида штат лавозимларини эгаллаб турган мутахассислар киради.

Мутахассисларнинг (ишлаб чиқариш ходимларининг) штатлар сони қуйидаги тартибда белгиланади:

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўлими (шуъбаси):

100 минг нафар аҳолига ҳисоблаб чиққанда 1 штат бирлиги – туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида;

2 штат бирлиги – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида;

2 штат бирлиги – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг (кейинги ўринларда – Қўмита) марказий аппаратида;

навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш:

15 штат бирлиги – Қўмита марказий аппаратида;

3 штат бирлиги – Қўмитанинг ҳудудий тузилмалари ҳамда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида;

солиқ тўловчиларнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш хизматида (туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияларида) – 2 штат бирлиги»;

5-бандда:

биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита)» сўзлари «Қўмита» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Қўмита марказий аппаратининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари Ички аудит бошқармаси ва Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва бошлиқ ўринбосарлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бўлимлари (шуъбалари) бошлиқлари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси Ўз хавфсизлиги ва комплаенс-назорат бошқармаси бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Қўмита раисининг буйруғи билан тайинланадилар»;

6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«6. Солиқ органларининг инспекторлар ва ишлаб чиқариш ходимлари таркиби лавозимлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими даражасидан кам бўлмаган иқтисодиёт, ҳуқуқ, компьютер технологиялари ва информатика таълими соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича маълумотга эга бўлган шахслар томонидан танлов асосида эгалланади.

Айрим ҳолларда солиқ органларига хизматга бошқа соҳаларда олий маълумотга эга бўлган, корхоналар ва алоҳида тармоқларга солиқ солиш ва уларнинг молиявий фаолиятини таҳлил қилиш соҳасида зарур билимларга эга бўлган ходимлар қабул қилиниши мумкин.

Солиқ органларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиганлардан ташқари, раҳбарлик лавозимлари танлов асосида мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган таълим соҳасидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланади.

Танловлар ўтказиш, хизматга қабул қилиш ва бошқа доимий ишга ўтказиш тартиби меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ Қўмита томонидан белгиланади»;

7-банднинг учинчи хатбошисига «қатъи назар» сўзларидан кейин «(эҳтиётсизлик орқасида, шу жумладан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаролар бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин»;

17 ва 18-бандлардаги «Малака ошириш марказида» сўзлари «Фискал институтида» сўзлари билан алмаштирилсин;

24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«24. Мансабдор шахслар Солиқ органларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига, шунингдек, Қўмита томонидан тасдиқланган кийим-бош кийиб юриш қоидаларига риоя этишга мажбурдирлар»;

31-бандда:

«Штатдаги лавозим» устунида:

олтинчи–ўнинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари, раис маслаҳатчиси Департамент директори ва унинг биринчи ўринбосари, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти ректори Департамент директори ўринбосари, бошқарма бошлиғи ва унинг ўринбосари, мустақил бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти проректорлари, солиқ техникумлари директорлари Департамент ва бошқарма бўлими бошлиғи, навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи, бошқарма бўлими бошлиғи ўринбосари, раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти кафедра мудирлари, профессорлари ва доцентлари, бўлим бошлиқлари, солиқ техникумлари директорлари ўринбосарлари, давлат солиқ бош инспектори, шуъба бошлиқлари, бош юрисконсульт, бош иқтисодчи, бош мутахассис Етакчи мутахассис, давлат солиқ катта инспектори, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти, шунингдек, солиқ техникумлари бош бухгалтери, бош иқтисодчиси, бош муҳандиси, бош мутахассиси, методисти, ўқитувчилари»;

қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши қўшилсин:

«Махсус унвонга тайинлаш учун мансабдор шахсларнинг малака талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун Қўмита ва давлат солиқ бошқармаларида махсус комиссия ташкил этилади»;

32-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«солиқ хизматининг I, II, III даражали маслаҳатчиси махсус унвонлари, шу жумладан, Қўмита марказий аппарати ходимларига махсус унвонлар (ушбу банднинг иккинчи хатбошисида келтирилган махсус унвонлар бундан мустасно) – Қўмита раиси томонидан»;

тўртинчи хатбошидаги «II ва III даражали» сўзлари «I, II ва III даражали» сўзлари билан алмаштирилсин;

39-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«39. Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмаси, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси, ҳудудий солиқ органи ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ўз ходимларининг махсус унвондаги хизмат муддати тугагач бир ой муддатда навбатдаги унвон бериш бўйича тақдимномани тақдим этишга мажбурдир»;

46-банд қуйидаги таҳрирда баён етилсин:

«46. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтига ва солиқ техникумларига ишга қабул қилинган ва ўтказилган мансабдор шахсларда уларнинг илгариги махсус унвони, шунингдек, махсус унвон ва узоқ муддат узлуксиз хизмати учун устамалар тўлаш тартиби сақланиб қолади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтида ва солиқ техникумларида ишланган вақт давлат солиқ хизмати органларига хизматга қайтиб келинганда махсус унвондаги хизмат муддатига қўшилади»;

г) 4-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ходимларининг
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разрядлар


Раис


19


Раиснинг биринчи ўринбосари


18


Раис ўринбосари, матбуот котиби, раис маслаҳатчиси


17


Департамент директори*



Департамент директорининг биринчи ўринбосари**



Департамент директори ўринбосари


16


Бошқарма бошлиғи


16


Котибият мудири, Бошқарма бошлиғи ўринбосари


15


Раис ёрдамчиси ва раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Бўлим бошлиғи, Протокол хизмати бошлиғи, Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи


14


Бўлим бошлиғи ўринбосари***



Шуъба ва канцелярия бошлиғи****



Давлат солиқ бош инспектори, Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи, Бош юрисконсульт, Катта референт


13


Давлат солиқ катта инспектори, Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи, Етакчи юрисконсульт, Катта бухгалтер, Бош иқтисодчи, Бош мутахассис, Навбатчи


12


Давлат солиқ инспектори, Давлат солиқ инспектори-тафтишчи, Етакчи мутахассис, Етакчи бухгалтер, Навбатчи ёрдамчиси


11


I тоифали мутахассис


10


II тоифали мутахассис


9


Мутахассис


8


Раҳбар котиби


6


 

 

*) Департамент директорига раис ўринбосари ставкасидан 2% кам миқдорда белгиланади.

**) Департамент директорининг биринчи ўринбосарига раис ўринбосари ставкасидан 4% кам миқдорда белгиланади.

***) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.

****) Шуъба ва канцелярия бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.»;

 

д) 6 ва 7-иловаларнинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

 

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разярдлар


Бошқарма бошлиғи


15


Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари*



Бошқарма бошлиғи ўринбосари**



Бўлим бошлиғи, Бош бухгалтер


13


Бўлим бошлиғи ўринбосари***



Шуъба бошлиғи****, Шуъба бошлиғи ўринбосари *****, Навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи*****



Давлат солиқ бош инспектори, Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи, Бош юрисконсульт


12


Давлат солиқ катта инспектори, Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи, Етакчи юрисконсульт, Бош иқтисодчи, Бош мутахассис, Навбатчи


11


Давлат солиқ инспектори, Давлат солиқ инспектори-тафтишчи, Етакчи мутахассис, Етакчи бухгалтер, Юрисконсульт, Навбатчи ёрдамчиси


10


I тоифали мутахассис


9


II тоифали мутахассис


8


Мутахассис


7


Раҳбар котиби


6


 

 

*) Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.

**) Бошқарма бошлиғи ўринбосарига бошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

***) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.

****) Шуъба бошлиғига ва навбатчи қисм ва идоравий қўриқлаш бошлиғи бўлим бошлиғи ставкасидан 4% кам миқдорда.

*****) Шуъба бошлиғи ўринбосари бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

 

Туман (шаҳар)лар давлат солиқ инспекциялари ходимларининг
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозим номи


Разярдлар


Инспекция бошлиғи


13


Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосари*



Инспекция бошлиғи ўринбосари**



Бўлим бошлиғи, Бош бухгалтер


11


Бўлим бошлиғи ўринбосари***



Шуъба бошлиғи****



Давлат солиқ бош инспектори, Давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи


10


Давлат солиқ катта инспектори*****, Давлат солиқ катта инспектор-тафтишчи******, Бош мутахассис*******, Навбатчи*******



Давлат солиқ инспектори, Давлат солиқ инспектори-тафтишчи, Етакчи мутахассис, Етакчи бухгалтер


9


I тоифали мутахассис


8


II тоифали мутахассис


7


Раҳбар котиби


5


 

   

*) Инспекция бошлиғининг биринчи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.

**) Инспекция бошлиғи ўринбосарига инспекция бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

***) Бўлим бошлиғи ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 3% кам миқдорда.

****) Шуъба бошлиғига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

*****) Давлат солиқ катта инспекторига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда.

******) Давлат солиқ катта инспектори-тафтишчи давлат солиқ бош инспектори-тафтишчи ставкасидан 3% кам миқдорда.

*******) Бош мутахассис ва навбатчига давлат солиқ бош инспектори ставкасидан 3% кам миқдорда.».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сон қарори билан тасдиқланган Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидан еттинчи ва саккизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарорида:

а) 1-илованинг 18-банди «а» кичик банди учинчи хатбошисидаги, 19-банди «в» кичик бандидаги, 21 ва 31-бандларининг учинчи хатбошиларидаги, 32-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 33, 40, 42-бандларидаги ҳамда Низомга илованинг «Тадбирлар» устуни 9-позициясидаги, шунингдек, Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди «а» кичик банди олтинчи хатбошисидаги, 9 ва 18-бандларидаги ҳамда Низомга 1-илованинг «Тадбирлар» устунининг 5-позициясидаги «бошқа мажбурий тўловлар», «мажбурий тўловлар» сўзлари «йиғимлар» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-иловада:

7-банд биринчи хатбошисининг рус тили матнидаги «от» сўзи «из» сўзи билан алмаштирилсин;

8-банднинг «д» кичик бандидаги «камерал назорат» сўзлари «камерал солиқ текшируви» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 131-банд қўшилсин:

«131. Тижорат ташкилоти фаолият кўрсатмаётган корхоналар тоифасига ўтказилгандан кейин давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ ҳисоботларини қабул қилиш тўхтатилади».

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Республика ҳудудлари бўйича бадминтон спорт турига бириктирилаётган спорт объектлари рўйхатининг «Объект номи» устуни 18-бандидаги «коллежи» сўзи «техникуми» сўзи билан алмаштирилсин.

11. Вазирлар Маҳкамасининг «Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорида:

а) 1-иловада:

20-банддаги «бойликларни ўрганиш, кўздан кечириш ҳамда учинчи шахслардан тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни (ахборотни) талаб қилиб олиш мақсадида» сўзлари «бойликлари қолдиғини кўздан кечириш, зарур ҳолларда сайёр солиқ текширувини ташкил этган ҳолда инвентаризациядан ўтказиш» сўзлари билан алмаштирилсин;

25-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«25. Солиқ суммасини қоплашни рад этишни (тўлиқ ёки қисман) ўз ичига олган қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади:

солиқ суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

товарлар (хизматлар) харид қилинишида ҳисобварақ-фактуралар электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида расмийлаштирилмаганда;

солиқ тўловчи томонидан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тўлиқ электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизими орқали амалга оширилмаганлиги аниқланганда;

ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, қалбаки ёки кўзбўямачилик учун битимлар тузиш (операциялар амалга ошириш) орқали солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик ҳолатлари аниқланганда;

ҳуқуқни суиистеъмол қилиш, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган солиқ суммасини қонунга хилоф равишда ошириш ёки тўланадиган солиқ суммасини камайтириш схемаларининг қўлланиши натижасида асоссиз солиқ нафи олинганлик ҳолатлари аниқланганда;

солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операциялари ҳисоботда акс эттирилиши ва (ёки) контрагентни танлашда лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш бўйича мажбурият бажарилмаслиги натижасида асоссиз солиқ нафи олиниши ҳолатлари аниқланганда;

солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик (тўлиқ тўламаслик) ва (ёки) ҳисобга олиш бўлган ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият солиқ тўловчи билан тузилган шартноманинг тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилган ҳолатлар аниқланганда;

битимлар (операциялар) ҳақиқий эмас ва тадбиркорлик фаолияти доирасида даромад олишга қаратилмаган ёки (ва) иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламаган деб топилганда;

солиқ тўловчи томонидан сўралган ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, шунингдек, ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, шу жумладан, солиқ тўловчи даромад олиш учун фойдаланадиган ёки солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиришга, сайёр солиқ текширувини ўтказишга тўсқинлик қилинганда;

солиқ тўловчи ва унга товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган контрагентлар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланмаганда (тўлиқ ҳисобланманганда);

ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда;

солиқ тўловчи томонидан асоссиз солиқдан наф олинишига олиб келадиган, товарларни (хизматларни) етказиб бериш занжиридаги битимлар (операциялар) иштирокчи шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги (ҳукуқий, иқтисодий ва бошқа назорат остидаги) аниқланганда»;

32-бандга қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин:

«ушбу Низомнинг 25-банди бешинчи-ўн учинчи хатбошиларда қайд этилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, салбий фарқнинг асосланмаган қисми доирасида»;

33-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

«Ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ солиқ суммасини қоплашнинг тезлаштирилган тартиби татбиқ этилмайдиган ҳолларда солиқ суммаси асосланганлиги юзасидан ушбу Низомнинг 4-бобида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви ўтказилади ва камерал солиқ текшируви якуни бўйича солиқ суммасини қоплаш (тўлиқ ёки қисман) ёки қоплашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.»;

б) 2-иловада:

15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«15. Ҳисобварақ-фактура ушбу Низомга 1-иловада келтирилган шаклга мувофиқ қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда – товарлар (хизматлар) номи;

2-устунда – товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

3-устунда – товарлар (хизматлар) штрих коди;

4-устунда – товар (хизмат) ўлчов бирликлари. Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

5-устунда – ўлчов бирлигидан келиб чиқиб реализация қилинган товарлар миқдори (кўрсатилган хизматлар ҳажми). Кўрсаткич мавжуд бўлмаганда устун тўлдирилмайди;

6-устунда – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда товар (хизмат) ўлчов бирлигига тўғри келадиган нарх (тариф);

7-устунда – реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати;

8-устунда – ҚҚС ставкаси;

9-устунда – товарларни (хизматларни) сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси.

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни (хизматларни) реализация қилувчилар томонидан 9-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;

10-устунда – реализация қилинган товарларнинг (хизматларнинг) ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати.

Якунловчи сатрда – 7, 9 ва 10-устунлар бўйича суммалар жамланади.

Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш коди кўрсатилиши шарт.

Акциз солиғи тўловчилари ҳисобварақ-фактурада акциз солиғи ставкаси ва акциз солиғи суммасини кўрсатишлари шарт.

Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт»;

17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«17. Ҳисобварақ-фактура қуйидаги тартибда тўлдирилади:

1-устунда – товарлар номи;

2-устунда – товарларнинг (хизматларнинг) Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди;

3-устунда – товарлар (хизматлар) штрих коди;

4-устунда – товарларнинг серияси;

5-устунда – товар ўлчов бирликлари;

6-устунда – дори воситаларни ёки тиббий буюмларни ҳар бир ўлчов бирлигига сотиб олиш нархи (базавий нарх) ёки сотишнинг асосий баҳоси (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда);

7-устунда – асосий баҳодан ўсиб борувчи якун билан фоиз кўринишидаги савдо қўшимчаси (устамаси). Агар бир нечта улгуржи савдо ташкилотлари дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб беришда иштирок этаётган бўлса, савдо қўшимчаси (устамаси) умумий ҳолда аниқланади;

8-устунда – ўлчов бирлигидан келиб чиқиб миқдор (ҳажм);

9-устунда – ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда савдо қўшимчасини (устамасини) ҳисобга олган ҳолда товарнинг нархи;

10-устунда – реализация қилинган товарлар, кўрсатилган хизматлар жами сонининг (ҳажмининг) акциз солиғини қўшган ҳолдаги (ҚҚСсиз) қиймати.

11-устунда – ҚҚС ставкаси;

12-устунда – товарларни сотиб олувчига тақдим этиладиган ҚҚС суммаси;

ҚҚС тўловчилари ҳисобланмаган ёки реализация қилиш бўйича айланмаси ҚҚСдан озод этиладиган товарларни реализация қилувчилар томонидан 12-устунда «Қўшилган қиймат солиғисиз» ёки «ҚҚСсиз» ёзуви қайд этилади;

13-устунда – реализация қилинган товарларнинг ҚҚСни қўшган ҳолдаги жами қиймати;

якунловчи сатрда – 10, 12 ва 13-устунлар бўйича суммалар жамланади.

Маркировкаланадиган товарлар реализация қилинганда ҳисобварақ-фактурада маркировкалаш коди кўрсатилади.

Товарлар (хизматлар) бюджет ташкилотларига етказиб берилганда ҳисобварақ-фактурада биржа савдосининг лот рақами кўрсатилиши шарт»;

1 ва 2-иловалар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш,

тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА 

20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага

20__ йил «___» ____________ даги ____-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

Етказиб берувчи ______________________________________

Манзил: _____________________________________________

Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР) _______________________________________

ҚҚС рўйхат рақами ___________________________________

Банк ҳисобварағи_____________________________________

Банк МФО ___________________________________________

Сотиб олувчи __________________________________________

Манзил: ______________________________________________

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР) _________________________________________

ҚҚС рўйхат рақами _____________________________________

Банк ҳисобварағи_______________________________________

Банк МФО _____________________________________________

 

 

Т/р


Товар (хизмат)лар номи


Товар (хизмат)- ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/ хизмат штрих коди


Ўлчов бирлиги


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


сумма


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


1













2














Жами






 

 

Раҳбар________________________

 

Товарни бердим _______________

(етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси)

Олдим ________________

20__ йил «___» ______даги

_____-сон ишончнома бўйича

 

 

 

 

Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш,

тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА 

20__ йил «___» ____________ даги ____-сон шартномага

20__ йил «___» ____________ даги ____-сон

ҲИСОБВАРАҚ-ФАКТУРА

(қатъий белгиланган устамаларда реализация қилинадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар учун)

Етказиб берувчи ______________________________________

Манзил: _____________________________________________

Етказиб берувчининг идентификация

рақами (СТИР) _______________________________________

ҚҚС рўйхат рақами ___________________________________

Банк ҳисобварағи_____________________________________

Банк МФО ___________________________________________

Сотиб олувчи __________________________________________

Манзил: ______________________________________________

Сотиб олувчининг идентификация

рақами (СТИР) _________________________________________

ҚҚС рўйхат рақами _____________________________________

Банк ҳисобварағи_______________________________________

Банк МФО _____________________________________________

 

 

Т/р


Товарлар номи


Товар (хизмат)- ларнинг Ягона электрон миллий каталоги бўйича идентификация коди


Товар/ хизмат штрих коди


Серия


Ўлчов бирлиги


Сотиб олиш қиймати (базавий нарх)


Савдо қўшимчаси (устама) фоизда


Миқдори


Нархи


Етказиб бериш қиймати


ҚҚС


Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати


ставка


суммаси


1


2


3


4


5


6


7


8


9


10


11


12


13


1
















2

















Жами






 

 

Раҳбар________________________


Товарни бердим _______________

(етказиб берувчи масъул шахсининг имзоси)

Олдим ________________

20__ йил «___» ______даги

_____-сон ишончнома бўйича


».


 

 

 

ЎзР ВМнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига

4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАНАЁТГАН АЙРИМ ҚАРОРЛАРИ
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 июлдаги 219-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-28-бандлари.

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 августдаги 704-сон қарори.

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 27 ноябрдаги 965-сон қарори.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 14-банди 24-кичик банди, 19-банднинг 28 ва 29-кичик бандлари, 60 ва 61-бандлар.

*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 8.01.2021 йилдан кучга кирди.

**Ушбу қарорга 2-илова газеталаримизнинг келгуси сонида берилади. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин.

Прочитано: 493 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика