Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 3 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади

 

Президентнинг 14.01.2021 йилдаги ПҚ-4949-сон қарори билан 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

2021 йилда республика экспорт салоҳиятини тиклаш ва янада кенгайтириш мақсадида доимий фаолият юритувчи ҳудудий экспорт штаблари ташкил этилади. Улар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларида жойлаштирилади.

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига ўн кун муддатда «ишлаб чиқаришдан то хорижий истеъмолчига» тамойили бўйича экспортчи ташкилотларга кўмаклашишда алоқадор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва маҳаллий давлат бошқаруви органларининг «горизонтал ва вертикал ўзаро ҳамкорликда ишлаш» механизмини назарда тутган ҳолда ҳудудий экспорт штабларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш топширилди.

2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50%и Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Ҳужжат билан 2021 йилда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан экспортчи ташкилотларга хом ашё сотиб олиш ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинди. Шу муносабат билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2021 йил 1 февралдан экспортчи ташкилотларга экспортолди молиялаштириш ажратилишини таъминлаш топширилди.

Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2019 йилдаги 464-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳининг вазифа ва ваколатлари юклатилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 14.01.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Эльмира СИРАЗИЕВА.

Прочитано: 755 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика