Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 3 / Жавоб берамиз

Импорт қилишда солиқ ва божхона имтиёзлари ҳисоби

 

Корхонамиз 2020 йилда четдан импорт қилинган экскаватор учун божхона божи ва ҚҚС тўловидан озод қилинди. Имтиёз мақсадли эмас.

Импорт қилишда божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинганлик кўринишидаги имтиёз бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 

 

– Президентнинг «Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг (14.03.2007 йилдаги ­ПФ-3860-сон) 5-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2017 йилги версиясини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига (28.12.2017 йилдаги ПҚ-3448-сон) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхати тасдиқланган (АВ рақами 2436, 20.03.2013 йил – кейинги ўринларда 2436-сон Рўйхат.)

ПФ-3860-сон Фармонда 2007 йил 1 апрелдан бошлаб олиб кириладиган технологик жиҳозларга қонунчиликда кўзда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар технологик жиҳозлар рўйхатига мувофиқ қўлланилиши белгиланган. Имтиёз натижасида бўшаган пул маблағларининг мақсадли йўналтирилиши белгиланмаган. Мазкур Фармон ва 2436-сон Рўйхатда ушбу имтиёзнинг амал қилиш муддатлари чекланганлиги қайд этилмаган.

Солиқ ва божхона имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг баланс счётларида ҳам, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) ҳам акс эттирилмайди ва, тегишлича, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди (Низом 10-б., АВ рақами 1463, 2.04.2005 йил). Бу имтиёзлар ҳар бир солиқ тури ва божхона тўлови бўйича молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида ёритиб берилади (Низомнинг 13-б.).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 528 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика