Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 3 / Жавоб берамиз

«Ўриндош аёл» ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олишга ҳақли

 

Менинг асосий иш жойим – махсус боғча, дефектолог ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ўриндошлик асосида бошқа боғчада логопед ўқитувчиси сифатида ҳам ишлайман. 2020 йил 1 декабрдан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқдим. Ўриндошлик асосидаги иш жойимда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси фақат асосий иш жойидан берилади, ўриндошларга тўланмайди дейишди.

Ўриндошлик асосидаги иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланадими?

Бунинг учун ўриндошлик асосидаги иш жойига қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозим?

 

1 Ҳа, аёлларга ўриндошлик асосидаги иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланади.

Ўриндошлик асосида ишлаётган аёлларга асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилади (МК 143-м.).

Ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини олиш ҳуқуқига эгалар (Низомнинг 18-банди, 18.10.2012 йилдаги 297-сон ВМҚга илова).

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда тўлаш бўйича мажбуриятдан бўйин товлаш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТК 49-3-м.).

 

2 Ушбу нафақани олиш учун ҳомиладор аёл ўриндошлик асосидаги иш жойига соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этиши лозим (Низомнинг 19-б.).

Прочитано: 518 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика