Norma.uz
Газета СБХ / 2021 год / № 3 / Солиқ солиш

ЖШДС тўлаш тартибини танлаш

 

Сиз ЖШДС тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эгамисиз? 25 январдан кечиктирмай доимий яшаш жойи бўйича солиқ органларига хабарнома жўнатиб, унда 2021 йил учун сиз томондан танланган тартибни кўрсатишни унутманг: декларация асосида ёки қатъий белгиланган миқдорда (СК 385-м.). Акс ҳолда йил якунига қадар сиз қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлайсиз. 

 

Эслатиб ўтамиз, қуйидагилар ЖШДС тўлаш тартибини танлаш ҳуқуқига эга:

● товарлар (хизматлар) реализациясидан даромади календарь йилида 100 млн сўмдан ошмайдиган якка тартибдаги тадбиркорлар. Агар календарь йилида товарлар (хизматлар) реализациясидан даромади белгиланган миқдордан ошса, ЯТТ айланмадан олинадиган солиқни ёхуд ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади;

● якка тартибдаги тадбиркор билан меҳнат муносабатларида бўлган жисмоний шахслар;

● юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклида фаолиятни амалга ошираётган оила аъзолари;

● «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари, ҳунармандлар (СК 385-м.).

Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўловчилар:

● солиқни ҳар ойда тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 15 санасидан кечиктирмай тўлайдилар;

● ҳар бир фаолият тури бўйича солиқни алоҳида, шу фаолият тури учун белгиланган миқдорда тўлайдилар;

 

Қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўловчилар учун солиқ ставкалари 2020 йил даражасида сақлаб қолинди (МВнинг 30.12.2020 йилдаги 06/04-01-02-32/3200-сон ахборот хабарининг 4.2-б.).

 

● турли тартибда ЖШДС солинадиган даромад турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритадилар;

● даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш регистрларида даромадларни олиш билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритишлари шарт (Тадбиркорлик субъекти солиқ ҳисобида турган жой бўйича рўйхатга олинган даромадларни ва харажатларни ҳисобга олиш китоби (товар чеклари китоби);

● якка тартибдаги тадбиркор (оилавий тадбиркорлик субъекти) ҳисоботларни солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай топширади (СК 392-м.).

 

Агар ЯТТ (оилавий тадбиркорлик субъекти) ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатса, у ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериши зарур. Бир вақтнинг ўзида давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳномани топшириш зарур. Агар тадбиркорлик фаолияти ходимларни ёллаган ҳолда амалга оширилган бўлса, солиқ ҳисобига қўйилган жой бўйича солиқ органига ҳар бир ёлланган ходимга ҳисобга олиш карточкаларини топшириш зарур.

 

ЖШДС тўловчилар жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида:

● жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай доимий яшаш жойидаги солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги дастлабки декларацияни топширишлари;

● ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этишлари;

● солиқни тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг 15 кунигача ҳар ойда тўлашлари керак (СК 397, 398-моддалари).

 

Йил тугагач, солиқнинг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бу сумма билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилади ёки унга қайтарилади.

 

Олег ГАЕВОЙ.

Прочитано: 195 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика