Корхона қурилиш билан шуғулланади ва умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Йил бошидан пандемия туфайли қурилиш бўйича амалда шартномалар мавжуд эмас. Бироқ ижара ва алоқа хизматлари бўйича харажатлар қилинган.
Корхона реализация қилиш бўйича айланмалар мавжуд бўлмаганда, ижара ва алоқа хизматлари бўйича ҳисобварақ-фактураларда кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?