Амаким касб касаллиги туфайли II гуруҳ ногирони бўлиб қолди. Яқинда у пенсия ёшига тўлади.
Ёшга доир пенсияга чиқишда ногиронлик йиллари ҳам қўшиладими?
– Ҳа, қўшилади. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлган даври ёшга доир пенсияни ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашда ҳисобга олинади (Қонуннинг 37-моддаси 4-қисми).
Бир вақтнинг ўзида шахснинг меҳнат фаолиятини амалга оширмаган ҳолда меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги туфайли I ёки II гуруҳ ногиронлигида бўлган даври иш ҳақини аниқлашда охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти даврига киритилмайди (252-сон Низомнинг 87-банди).