30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар оширилиши натижалари бўйича ҳарбий пенсионерлар учун пенсиялар 1,1 баравардан кам миқдорда оширилган.
Тушунтириб берсангиз, Фармон ЎзР фуқароларининг айрим тоифаларига, айнан Мудофаа вазирлигининг пенсионерларига татбиқ этилмаслиги мумкинми?
– Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон) билан барча турдаги пенсиялар 1,1 бараварга оширилиши назарда тутилган.
Шунингдек айрим техник жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Фуқароларнинг пенсияси оширилиши пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига боғлиқ, яқин вақтгача у базавий ҳисоблаш миқдори билан бир вақтда оширилган эди.
Бунда ҳарбий хизматларчилар пенсиясининг оширилишида айнан БҲМ кўрсаткичи ҳисобга олинади. Бироқ ПФ-6038-сон Фармонда унинг оширилиши назарда тутилмаган.
Тақдим этилган маълумотга мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг пенсияси 9%га оширилган. Мазкур вазият ҳарбий хизматларнинг пенсиясини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган умумий пул таъминоти таркибига қўшиладиган озиқ-овқат таъминоти учун компенсация БҲМ миқдорига боғлиқлиги билан асосланади.
БҲМ миқдори оширилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат таъминоти учун компенсация миқдори ҳам оширилмаган. Натижада пул таъминотининг умумий суммар миқдори 9%га оширилган, ва тегишинча, пенсия миқдори ҳам 9%га оширилган.