Ўзининг томорқа участкасида ишлайдиган шахс пенсияни расмийлаштириш учун қандай ҳужжатларга (меҳнат дафтарчаси, маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар ва ҳ.к.) эга бўлиши керак?
– Яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига пенсияни расмийлаштириш учун мурожаат қилинганда паспорт нусхаси тақдим этилиши лозим (Низомнинг 19-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).
Шунингдек Давлат пенсияни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12–14-бандларида кўрсатилган қўшимча ҳужжатлар ҳам тақдим этилиши керак (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).