Ишлаб чиқариш корхонаси (МЧЖ, ҚҚС тўловчиси) реклама маҳсулотини тайёрлайди ва буюртмачининг республика шаҳарларидаги объектларида монтаж қилади. Ўз юк машинаси йўқ.
Тайёрланган ҳажмдор конструкцияларни олисдаги ўрнатиш жойларига етказиб бериш мақсадида муассиснинг шахсий юк автомобилидан бирйўла 10 кун фойдаланмоқчимиз.
Муассис билан унинг юк автомобилидан фойдаланиш учун 10 кунга қарз шартномаси расмийлаштирилганда ёки муассис билан 10 кунга юк автомобилини ижарага олиш шартномаси тузилганда ушбу шартномаларни ДЙҲХХ органларида ёки нотариатда рўйхатдан ўтказиш лозимми?
Ушбу шартномалар муддати қисқалиги сабабли тегишли органларда ҳисобга қўйилмаса, корхона фойдаланилган ЁММ қийматини солиқ оқибатларисиз хизмат сафарлари харажатларига ҳисобдан чиқариши мумкинми?