ШЖБПҲга мажбурий бадаллар Халқ банкига ўтказилади. Солиқ инспекцияси ШЖБПҲ суммаларини корхонанинг шахсий карточкасида ҳисобга олади. ДСИ билан ҳисоб-китобларни солиштириш чоғида бизга ШЖБПҲ бўйича пеня ҳисобланиб, сўндирилганлигини кўрдик. Саволлар туғилади:
1) Қандай қилиб ДСИда ШЖБПҲ бўйича пеня ҳосил бўлган бўлиши мумкин, агар биздан ҳатто Реестрни Халқ банкида тўлов топшириқномасисиз қабул қилишмаса ҳам?
2) Биз ШЖБПҲга бадаллар бўйича пеняни сўндириш учун маблағларни алоҳида тўламаганимиз боис, бу сумма қаердан келиб тушиши мумкин?
3) Қандай қилиб бухгалтерия ҳисобида ШЖБПҲ бўйича пеня суммасини акс эттириш мумкин? Ходимлар бўйичами?