Бухгалтерия аутсорсинги тобора оммалашиб бормоқда. Тадбиркорларнинг бизнес-жараёнларни мақбуллаштиришга ва улар билан боғлиқ чиқимларни қисқартиришга интилиши бунга туртки бўлмоқда. Бироқ, бошқа ташкилот билан аутсорсинг шартномасини тузишдан олдин бунда қандай муаммоларга тўқнаш келиш ва улардан қандай қочиш мумкинлигини билиш лозим.
«Yaran Consulting» МЧЖ, «Perfect Balance» ХК ва «Balans plus» МЧЖ компаниялари мутахассислари бу борада ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва аутсорсер билан шартнома тузишни режалаштираётганлар учун айрим тавсияларини бердилар.