Тадбиркорларга ҳалол бизнес билан шуғулланиш учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда. Лекин бу енгилликларни «четлаб ўтиб», ўзи учун оғир йўлни танлаётганлар ҳам йўқ эмас.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой техник идора» темир йўл чегара божхона постининг «Оқ кўприк» чегара божхона пунктида Ўзбекистондан Қозоғистон Республикасига чиқиб кетиш учун ҳаракатланган темир йўл состави божхона кўздан кечирувидан ўтказилганда натура варағи ва маълумотлар тизимида кўрсатилмаган цистерна вагонида оғирлиги 57,7 тонна бўлган тахминий қиймати 577 млн сўмлик «Масло И-50А» товари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.