Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 19 / Божхона

Шерободдаги мактабда божхоначига бюст ўрнатилди

 

Ҳар даврнинг ўз қаҳрамонлари, ҳар масканнинг ўз «йўлчи юлдуз»лари бўлади. Сурхондарё вилояти Шеробод туманида божхоначи Ботир Давлатов ана шундай қаҳрамонлардан ҳисобланади.  

 

Эндигина 28 ёшни қаршилаган Ботир Давлатов 1998 йилнинг 18 февраль куни мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш чоғида «Оқтош» божхона постида содир бўлган отишмада ҳалок бўлган.

– Ўғлим Ботиржон болалигидан жуда меҳнатсевар, меҳрибон ва оқкўнгил бўлиб ўсган, – дея фарзандини хотирлайди Ҳайитой ая Қурбонова. – Бировлардан ҳеч қачон ёрдамини аямас эди. Хизматдан бўш вақтларида бекор юрмас, боғни, чорвани, деҳқончиликни хуш кўрар эди. Турли дарахт ва гулларни экиб, уларни парвариш қиларди. Сайроб қишлоғида у ташкил этган боғ ҳар баҳор гуллаб-яшнайди, бизга уни эслатиб туради.

Ботир Давлатовнинг орзуси – Ўзбекистон Республикасининг буюк келажагини кўриш ва юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ишига ўз ҳиссасини қўшиш эди. Шундай ҳам бўлди. Хизмат вазифасини ўташ вақтида қонунбузарлар билан тўқнаш келганда ўзининг мардлигини, эзгу орзу-мақсадини амалда кўрсатиш фурсати келганини билди – ғаламис контрабандачиларга қарши мардонавор пешвоз чиқа олди.

– Мактабда Ботир билан бир партада ўтирар эдим, – деб хотирлайди унинг яқин дўстларидан бири Тўйчибой Пардаев. – Мактабда таълим олиш даврида у ўз билими ва тиришқоқлиги билан ҳаммамиздан ажралиб турар эди. Барча синфдошлар унга ҳавас қилардик. Ҳеч кимдан ёрдамини аямасди.

Ота изидан боришга аҳд қилган Сабогул Маматқулова бугунги кунда Давлат божхона қўмитаси Божхона институтига имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган.

Б.Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 27 августдаги Фармонига асосан вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланди. Шеробод туманидаги кўчаларнинг бирига унинг номи берилган.

Куни кеча эса Шерободда яна бир хушхабар тарқалди – қаҳрамон божхоначи Ботир Давлатов ўқиган «Пошхурт» маҳалласидаги ­33-сонли умумтаълим мактаби ҳовлисига унинг мардонавор қиёфаси акс этиб турган зарҳал бюсти ўрнатилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган хотира тадбирида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари, туман фаоллари иштирок этиб, қаҳрамон божхоначи хотираси ва босиб ўтган ёрқин ҳаёт йўлини ёдга олишди. Зеро, юрт ўғлонларининг хотираси бардавомдир.

 

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 441 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика