Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 19 / Жавоб берамиз

Адвокатлар ҳайъатига солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари

 

Адвокатлик бюроси қандай солиқларни тўлайди ҳамда қандай солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни топширади? 

 

Адвокатлик бюроси ижтимоий солиқ тўлайди, шунингдек адвокатларнинг даромадидан ЖШДСни ушлаб қолади.

Адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари, адвокатлик бюроси ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос жиҳатлари СК 477, 478-моддаларида белгиланган.

Адвокатлик бюроси адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам билан боғлиқ фаолият қисмида солиқ ва йиғимларни тўлашдан озод этилади, бундан қуйидаги мустасно:

божхона тўловлари;

ижтимоий солиқ;

автотранспорт йиғими;

тўлов манбаида ушлаб қолинадиган солиқлар.

Юридик ёрдам кўрсатганлиги учун адвокатлар олган гонорар суммаларига қуйидаги ўзига хос жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда, СК XIII бўлимида белгиланган тартибда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиниши лозим:

адвокатнинг даромадлари жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ солинадиган объект ҳисобланади;

адвокатнинг даромади юридик ёрдам кўрсатилганлиги учун олинган сумма ва адвокатлар ҳайъати, адвокатлик фирмалари ва адвокатлик бюроси таъминоти учун ўтказилган маблағлар суммалари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Солиқ базаси адвокатнинг даромадида ҳисобга олинадиган ижтимоий солиқни чегирган ҳолда адвокат даромадларидан келиб чиқиб аниқланади.

Адвокатлик бюроси томонидан тадбиркорлик фаолияти (адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилиши билан боғлиқ бўлмаган) амалга оширилган тақдирда, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган юридик шахслар учун СКда назарда тутилган тартибда солиқлар ва йиғимлар тўланади.

Адвокатлик бюроси Жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини (4-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилдаги 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай тақдим этади (СК 389-м.).

Адвокатлик бюроси томонидан тадбиркорлик фаолияти (адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатилиши билан боғлиқ бўлмаган) амалга оширилган тақдирда, у тегишли солиқ ҳисоботларини СКда назарда тутилган тартибда ва муддатларда тақдим этади.

Адвокатлик бюроси молиявий ҳисоботларни қуйидаги тартибда тақдим этади (АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

чораклик – ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-санасига қадар;

йиллик – ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-банди).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 554 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика