Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 19 / Жавоб берамиз

ҚҚС бўйича харажатлар – фойда солиғи ҳисоб-китобида

 

Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 0116-«Қўшилган қиймат солиғи бўйича харажатлар» сатрида қандай харажатлар кўрсатилади?

 

 

– Фойда солиғи ҳисоб-китобига ­(3-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-иловаси 0116-«Қўшилган қиймат солиғига доир харажатлар» сатрида ҚҚСнинг ҳисобга олинмаган, корхона харажатлари сифатида акс эттирилган суммаси кўрсатилади.

ҚҚС тўловчи қуйидаги ҳолларда ҳисобга олиниши лозим бўлмаган ҚҚС суммасини харажатларга киритишга ҳақли бўлади:

1) мутаносиб усул қўлланилганда, агар ҳисобга қабул қилинмаган ҚҚС фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар таркибида ҳисобга олинган бўлса;

2) СКнинг 269 ва 270-моддаларига мувофиқ ҚҚСга тузатиш киритилганда, агар тузатиш суммаси олинган товарлар (хизматлар) қийматига киритилиши мумкин бўлмаса;

3) СК 271-моддасида назарда тутилган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришда илгари ҳисобга қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритилганда.

Айнан ушбу ҚҚС суммалари Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0116-сатрида кўрсатилади.

Прочитано: 431 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика