Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 19 / Солиқ солиш

Воситачилик шартномаси бўйича ҚҚС

 

Корхона воситачилик шартномаси бўйича маҳсулот реализация қилади ва ушбу шартномада воситачи сифатида иштирок этади. 2019 йилда у ЯСТ тўловчиси бўлган. ҚҚС тўловчи комитентга тегишли товарлар реализация қилинган. Шу муносабат билан харидорларга ҚҚС билан ҳисобварақ-фактуралар ёзиб берилган. Харидорлар томонидан ҚҚС ҳисобга олинган, ҚҚС ҳисоб-китобида етказиб берувчи сифатида воситачи кўрсатилган. 2020 йилда ДСИ кўрсатилган ҚҚС суммасини тўлашга талабномани воситачига юборди.

Воситачи солиқ инспекциясига 2019 йилда воситачилик шартномаси бўйича товарларни реализация қилишдан айланма комитентда ҚҚС солинадиган айланма ҳисобланишини қандай исботлаши мумкин? 

 

– 2019 йилда ЯСТни тўлаган ҚҚС тўловчи ҳисобланмайдиган воситачи ҚҚС тўловчи комитентга тегишли товарларни реализация қилишда комитент товарларини реализация қилиш бўйича айланмадан ҳисобланган ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани ўз номидан харидор номига ёзиб бериши лозим эди (Тартибнинг 42-банди, АВ рўйхат рақами 3126, 21.01.2019 йил, 3-илова).

Бунда воситачилик шартномасида комитент ҚҚС тўловчи ҳисобланишини акс эттириш ҳамда воситачилик товарининг реализация қилиш қийматини ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиш лозим эди. Бундан ташқари, комитентга тақдим этиладиган воситачилик ҳисоботида тегишли ҚҚС суммасини кўрсатган ҳолда реализация қилинган товарлар миқдори ва қиймати ҳам кўрсатилади. Бунда ҳисоботга шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар, далолатномалар ва воситачи томонидан комитент фойдасига товарлар реализация қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади (Тартибнинг 23-банди). Комитент ушбу ҳужжатларга асосан ҚҚСни ҳисоблайди ва бюджетга тўлайди.

Амалиётда воситачи томонидан ҳисобварақ-фактурада ўзини етказиб берувчи сифатида кўрсатадиган ҳолатлар ҳам тез-тез учраб туради. Харидор эса ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚСни қабул қилади ва ҳисобга олади ҳамда Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида мазкур етказиб берувчини кўрсатади. Бироқ Тартибда айтилишича, воситачи томонидан воситачилик шартномаси бўйича комитентнинг товарлари (ишлари, хизматлари) реализация қилинганда, у ўз номидан 2 нусхада ҳисобварақ-фактурани тақдим этади. Бунда «Етказиб берувчи» сатрида номига қўшимча равишда «Воситачи» деб кўрсатилади. Ҳисобварақ-фактурада воситачи ва харидорнинг реквизитларидан ташқари комитентнинг реквизитлари ҳам кўрсатилиши мумкин (Тартибнинг 26-банди). Ушбу банд нормаларини бажарган воситачи саволда келтирилган муаммоларни четлаб ўтиши мумкин.

ДСИ талабномасига комитент товарларни реализация қилиш бўйича айланмадан ҚҚС тўловчи сифатида кўрсатилган бошланғич ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда жавоб қайтаришни тавсия этамиз.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 406 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика