Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 19 / Солиқ солиш

Фақат битирувчилар учун имтиёзлар

 

Корхона коллеж ўқувчисини ярим ставкага ишга қабул қилди. Касб-ҳунар коллежи ўқувчиси бўлган ходим бўйича корхонада қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 

 

Таълим муассасалари ўқувчилари эмас, балки битирувчилари ишга қабул қилинганда корхона учун имтиёзлар назарда тутилган.

Ушбу имтиёзларга мувофиқ корхона:

1) ходимларнинг ўртача йиллик сонини белгиланган нормативдан кўпи билан 50%га ошириши мумкин. Бунда кичик корхона ёки микрофирма мақоми сақланиб қолади (28.07.2010 йилдаги ПФ-4232-сон Фармоннинг 1-банди). Ходимлар сонининг оширилишига йўл қўйилади, имтиёзлар ва преференциялар эса Ўзбекистон Республикасининг мазкур таълим муассасалари битирувчиларининг ўқишни якунлаган кунидан бошлаб 3 йилдан ортиқ вақт ўтмаган тақдирдагина тақдим қилинади;

2) касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ишга жойлашган бўлса (бюджет ташкилотлари, табиий монополиялар субъектлари ва устав фондида давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган ташкилотлар бундан мустасно), ижтимоий тўлов ставкасини қуйидагича камайтиришга ҳақли бўлади (24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон Фармоннинг 6-банди):

битирувчилар ишга жойлашган биринчи йил ичида – битирувчи учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича 50%га;

битирувчи меҳнат фаолиятининг иккинчи ва учинчи йил давомида – битирувчи учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди бўйича 25%га.

Прочитано: 380 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика