Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 19 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Тўқимачилик: компанияларга фаолиятини тиклашга ёрдам берилади

 

Президентнинг 5.05.2020 йилдаги ПФ-5989-сон Фармони (ҳужжатнинг матни «СБХ» газетаси ушбу сонининг ҳужжатлар пакетида чоп этилмоқда) билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгиланди.

 

Ҳужжатда пандемия билан боғлиқ жаҳон иқтисодий инқирозининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати ривожланишига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган комплекс чора-тадбирлари назарда тутилган.

биринчидан, пахта толаси учун нарх шакллантириш ва ҳисоб-китобнинг янги тартиби жорий этилмоқда:

маҳаллий ишлаб чиқарилган базавий сифатдаги пахта толасининг бошланғич нархи Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан келиб чиққан ҳолда сотувчи томонидан белгиланади;

маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида 2020 йил 1 апрелга қадар миллий валютада сотилган пахта толаси учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати 90 кундан 150 кунгача узайтирилади;

иккинчидан, рўйхатга асосан импорт қилинадиган хом ашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилинди;

учинчидан, 2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар ҚҚСни қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади. Калава ва толадан ташқари, экспорт қилинадиган тўқимачилик ва тикув-трикотаж товарлари (хизматлари) учун фойдаланилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) солиқ суммаси тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхонасининг Ўзбекистон банкидаги ҳисобрақамига келиб тушган валюта тушуми суммасидан қатъи назар, ҳисобга олинади ҳамда экспорт қилувчининг ўрнатилган тартибда бериладиган аризасига асосан қайтарилиши шарт.

ҚҚСнинг қайтарилган суммаси ёки унинг бир қисми 5 кун ичида пеня ҳисобланган ҳолда Давлат бюджетига қайтарилиши шарт агар:

товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми ёки унинг бир қисми экспорт қилувчининг Ўзбекистон тижорат банкларидаги ҳисобрақамига келиб тушмаган бўлса;

аризада қайтарилиши кўрсатилган ҚҚС суммаси асослантирилганлигини камерал солиқ текширувидан ўтказиш давомида ғайриқонуний ҳисобга олинганлиги аниқланган бўлса.

Юқорида таърифланган соддалаштирилган тартиб тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига улар томонидан охирги 12 ой давомида товарлар экспорти амалга оширилган, экспорт қилинган товарлар бўйича $10 мингдан кўп миқдорда муддати ўтган дебитор қарздорлик мавжуд бўлмаган тақдирда татбиқ этилади. Бунда, товарлар экспорт божхона режими остида чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида валюта тушуми экспорт қилувчининг маҳаллий банкидаги ҳисобрақамига келиб тушмаган тақдирда, дебитор қарздорлик муддати ўтган деб ҳисобланади.

тўртинчидан, 2020–2025 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, шунингдек, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини айланма маблағлар билан ­таъминлашга қўшимча молиялаштириш йўналтирилади. Жумладан:

янги инвестиция лойиҳалари молиялаштирлади;

икки-уч сменали иш режимидаги ишлаб чиқариш, энг аввало, тай­ёр тикув-трикотаж маҳсулотларини тикиш фаолияти учун револьвер кредитлар тақдим этилади;

мустаҳкам экспорт шартномаларига эга бўлган тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналарини экспортолди молиялаштириш ҳажмлари кенгайтирилади.

Мамлакатимиз божхона чегараси орқали олиб чиқишда қуйидаги йиғим белгиланмоқда:

а) 2021 йил 1 январдан бошлаб – олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун $0,01;

б) ҳар бир килограмм ип-калава ва трикотаж мато учун:

2022 йил 1 январдан – $0,05;

2023 йил 1 январдан – $0,1;

2025 йил 1 январдан – $0,2.

2020 йилда давлат маҳаллий корхоналардан қуйидагиларнинг қўшимча ҳажмларини сотиб олади:

қариялар уйларига етказиб бериш учун кийимлар ва пойабзаллар комплектлари, шунингдек, ёлғиз ва кам таъминланган қариялар учун қишки кийимлар ва пойабзаллар комплектлари;

Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва ФВВ тизими ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун формали кийимлар ва пойабзаллар комплектлари;

Мудофаа вазирлиги, ИИВ ва ФВВ муассасалари, касалхоналар, болалар боғчалари, қариялар уйлари учун чойшаблар, тўшаклар, ёстиқлар, ўрин ёпинғичлари ва бошқа тўқимачилик маҳсулотлари комплектлари;

давлат захираси номенклатураси бўйича тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати маҳсулотлари.

Бозор иштирокчиларига истиқболсиз экспорт шартномалари ўрнига янги шартномаларни тузиш, жаҳон брендлари вакиллари билан музокаралар ўтказиш, халқаро сертификатлар олишга ёрдам беришади. Тармоқнинг йирик тўқимачилик корхоналарида уларнинг унумдорлиги, молиявий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини аниқлаш юзасидан стресс-тестлар ўтказилади. Йирик ҳудудий тўқимачилик-тикувчилик кластерлари ривожлантирилади.

1 сентябрга қадар Ҳукумат 2021–2025 йилларга мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини тасдиқлайди – ҳар бир янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқариши машҳур халқаро брендлар маҳсулотларини реализация қилиши ва камида 1 000 та иш ўрнини ташкил этиши лозим.

 

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 341 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика