2020 йил 1 майдан бошлаб ишлайдиган пенсионерларга пенсиялар тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тўланади, пенсия тўловлари механизми қандай эканлигини билишни хоҳлардик? Уларнинг пенсиялари ташкилотнинг пластик карточкасига ўтказиладими ёки «Халқ банки»нинг махсус пенсия карточкасига ўтказиладими?
– Мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда ишлайдиган пенсионерларни ҳимоялаш мақсадида, шунингдек улар пенсияларини ўз вақтида олишини таъминлаш учун давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 25 майда ПФ-5986-сон Фармон имзоланди.
«Халқ банки»нинг махсус овердрафт пластик карталари мамлакатимиздаги барча ишлайдиган пенсионерларга очилади, пенсия тўловлари жорий коронавирус пандемияси даврида пластик карточкаларга ўтказилади.
Карантин даврида ишлайдиган пенсионерларга пластик карточкалар уйларига етказиб берилади.
«Халқ банки» матбуот хизмати.