Norma.uz

Қандай ҳисобланади

 

Пенсия тайинлашда иш ҳақи миқдори аҳамиятга эгами? Агар аҳамиятли бўлса, у қандай ҳисобланади? Агар аҳамиятли бўлмаса, иш ҳақининг юқори ёки кам миқдори қанчалик муҳим? 

 

Ҳа, аҳамиятга эга, бироқ белгиланган миқдоргачаси ҳисобга олинади. Пенсия ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинишини инобатга олиш лозим («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддаси 6-қисми).

Пенсия қандай ҳисобланишини, у нималардан иборат бўлишини кўриб чиқамиз. Аввало ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш лозим. Бунинг учун:

биринчидан, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет 5 йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади;

иккинчидан, пенсияни ҳисоблаш чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади. Ушбу тартиб Пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақини иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 2-илова);

 

Маълумот учун. Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти – тегишли ой учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақининг айнан шу ой учун пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори нисбатан сифатида аниқланадиган миқдор.

 

учинчидан, пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган 60 календарь ойдаги иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентини қўллаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилган умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади (Низомнинг 101-банди, ВМнинг 252-сон қарорига ­1-илова).

Энди пенсия миқдори ҳисоб-китобини кўриб чиқамиз. Пенсия миқдори иш стажи даврига боғлиқ бўлади ва қуйидагилардан шаклланади:

  • пенсиянинг базавий миқдори;
  • иш стажи учун пенсия оширилиши;
  • пенсияга устама ҳақлар.

Ёшга доир пенсияларни ҳисоблаш учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55%и, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100/идан кам бўлмаган базавий миқдорлари белгиланади (252-сон Низомнинг 106, 107-бандлари).

Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (эркаклар учун – 25 йил, аёллар учун – 20 йил) пенсияларнинг базавий миқдорлари пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1%ига оширилади (Қонуннинг 26-моддаси; 252-сон Низомнинг 108-банди).

Айрим тоифадаги шахслар учун пенсияга устамалар назарда тутилган (Қонуннинг 28-моддаси).

Пенсия миқдори бевосита ўртача ойлик иш ҳақи миқдорига боғлиқлиги кўриниб турибди. Ўртача ойлик иш ҳақи базавий миқдорнинг 10 бараваридан кам бўлса, тегишинча (тенг бўлганда, масалан, иш стажи бир хил бўлганда), пенсия миқдори ҳам кам бўлади.

Бироқ келгусида пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг миқдоридаги чекловлар (пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баравари) қайта кўриб чиқилиб, бу миқдор оширилиши эҳтимолдан ҳоли эмаслигини ҳисобга олганда, юқори миқдордаги иш ҳақи пенсия миқдори оширилиши учун фойдали бўлиши мумкин.

 

Маълумот учун: ўтган давр учун пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 марта, 2007 йилда 7 баравардан 8 бараваргача ва 2018 йилда 8 баравардан 10 бараваргача оширилган. Бунда илгариги чекловлардан юқорироқ миқдордаги ўртача иш ҳақи бўйича тайинланган пенсиялар белгиланган тартибда қайта кўриб чиқиб, оширилган. 

 

Зафаржон Хўжаев,

 «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 1040 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика