Қариялар ва ногиронлар уйида яшайдиганлар учун пенсия олиш қоидалари қандай?
– Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида («Саховат» ва «Мурувват» уйлари) яшовчилар, шунингдек руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган шахсларнинг пенсия йиғмажилдлари ушбу муассасалар жойлашган жойдаги Пенсия жамғармасида сақланади. Уларга ушбу Пенсия жамғармаси бўлимларидан пенсия тўланади.
Қариялар ва ногиронлар интернат уйларида (пансионатларида) яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия билан улар таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ, лекин тайинланган пенсиянинг камида 10 фоизи, уруш ногиронларига эса камида 20%и тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун интернат уйларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди (Қонуннинг 60-моддаси).