Norma.uz

Пенсияни қандай олиш мумкин?

 

Карантин шароитида махсус чора-тадбирлар қабул қилинади. Улардан бири кекса фуқароларнинг пенсияларини пластик карточкаларга ўтказишдир. Аҳоли орасида бу мавзуда саволлар жуда кўп бўлди. «Норма» экспертлари ва ПЖ мутахассислари саволларга жавобларни тайёрладилар. 

Карантин шароитида ушбу ва бошқа саволлар долзарб бўлиб турибди ва мамлакатимиздаги кекса ёшдагиларнинг кўпчилигига дахлдордир. Уларнинг айримларига жавобларни «Norma» компанияси эксперти Зафаржон Хўжаев тайёрлади. 

 

– Отам Мирзо Улуғбек туманида прописка қилинган ва пенсияни ўша ерда олади. Бироқ вазият тақозоси билан соғлиғи туфайли у Чилонзор туманида яшайдиган синглисининг уйида турибди. Илгари пенсия олиш учун таксида келарди ва маҳалладан пенсияни олади. Ҳозир машина ҳаракатланиши чекланган. Бундай вазиятда пенсияни, қолаверса карточкани қандай олса бўлади?

– Май ойи учун пенсия пластик карточкага ўтказилади. Бундай тадбир биринчи босқичда Тошкент, Нукус ва вилоят марказлари шаҳарлари учун жорий этилмоқда. Шу боис «1106» ёки «1140» қисқа рақамлари орқали қўнғироқ қилишингиз ва вазиятни тушунтиришингиз мумкин. Банк ходимлари ҳақиқий яшаш жойингизга пластик карточкани етказиб берадилар.

 

– Пенсионер карточка берилаётган пайтда прописка қилинган жойда бўлмаса, пенсия бериш тўхтатиладими?

– Бу пенсионер қаердалигига боғлиқдир. У яшаш жойи ҳудудидан ташқарида, масалан, Тошкент шаҳридан ташқарида бўлса, пенсия пули туширилган пластик карточкани пенсионернинг ҳақиқий яшаш жойига етказиб берадилар. Бироқ бунинг учун пенсионер «1106» ёки «1140» қисқа рақамлари орқали қўнғироқ қилиши ва яшаш жойини аниқ айтиши лозим.

Пенсионер яшаш жойидан (шаҳардан) ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлса, унга олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тўланади (Низомнинг 169-банди, ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон қарорига 1-илова).

 

– Пенсияни карточкага ўтказиш – вақтинчалик чора-тадбир ҳисобланадими ёки ушбу хизматдан воз кечиш мумкин?

– Ҳа, пенсияни карточкага ўтказиш вақтинчалик чора-тадбирдир. Нақд пуллар орқали коронавирус инфекцияси билан зарарланиш хавфи юқори бўлганлиги сабабли шундай қилинган, чунки банкноталар касалликнинг потенциал ташувчилари бўлади.

Давлат бош санитария врачи Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, коронавирус патогени нақд пулларда узоқ вақт мобайнида (4−5 кун) сақланиб туради.

Мамлакатимизда карантин чораларининг юмшатилиши ва санитария-эпидемиология вазиятини нормаллашишига қараб ушбу хизматлардан воз кечиш мумкин бўлади, албатта. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали қўшимча равишда маълум қилинади.

 

– Уйдан чиқа олмайдиган ногирон пенсионерлар ҳам бор. Пенсия уларнинг уйларига етказиб берилади. Уларга қўшнилар ёрдам берадилар. Пенсиялар карточкага ўтказилганда, уларда нақд пул бўлмайди. Улар карточкадан пул ечилишини мустақил назорат қила олмайдилар. Пенсионерларнинг ушбу тоифасига, худди илгаригидек, пенсияни уйга олиб келиб бериладими?

– Мустақил ҳаракатлана олмайдиган фуқаролар тоифаларига банк ходимлари томонидан банк пластик карточкаларига ўтказилган пуллар санитария нормаларига риоя этилган ҳолда нақдлаштириб берилади. Пенсионер вазиятни тушунтириш учун «1106» ёки «1140» қисқа рақамига қўнғироқ қилиши лозим.

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари олдида банкоматлар ўрнатилади.

 

– Ота-онам карантин белгиланишидан олдин Жиззах шаҳрига меҳмонга кетишган эди. Мана икки ойдирки, пенсияларини ололмаяптилар. Уларга вақтинчалик турган жойлари бўйича (улар акамникида яшашяпти) пенсияни ўтказиш учун нима қилиш керак?

– Афсуски, Жиззах шаҳридаги яшаш жойи бўйича отангиз пенсия ололмайди. Мамлакатимизда карантин чораларининг юмшатилиши ва санитария-эпидемиологик вазият нормаллашгандан сўнг Тошкент шаҳридаги яшаш жойига келганидан кейин отангиз олинмаган пенсияни ўтган давр учун, бироқ пенсия олиш учун мурожаат қилингандан олдинги 12 ойдан ошмайдиган давр учун олиши мумкин (252-сон Низомнинг 169-банди).

 

– Жорий йил май ойидан бошлаб ишлайдиган пенсионерларга иш жойидан пенсия тўлаш тўхтатилади. Қоидага кўра, уларга иш жойларида жорий ой учун эмас, балки ўтган ой учун пенсия тўланган (бу бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан маблағларни олиш жиҳатларига боғлиқдир). Бу май ойида ишлайдиган пенсионерларнинг жорий ой (май) ва олдинги ой (апрель) учун пенсиялари бир йўла карточкага ўтказилишини англатадими?

– Пенсия жамғармасининг маълумотига кўра май ойида ишлайдиган пенсионерларга пенсия олдинги тўланмаган давр, яъни апрель ва май ойлари учун тўланади.

 

– Қабул қилинган қарорга кўра ишлайдиган пенсионерлар май ойида бошлаб пенсияларини тўғридан-тўғри Пенсия жамғармасидан оладилар. Бироқ айрим ташкилотлар, шу жумладан бизнинг ташкилотимиз томонидан ҳам ишлайдиган пенсионерларга апрель ойи учун ўз маблағлари ҳисобидан пенсиялар тўлаб бўлинган. Май ойида ПЖдан ушбу харажатлар қопланишига (ҳар доимгидек) умид қилгандик. Ходимларга апрель ойи учун тўланган пенсиялар корхоналарга қандай қоплаб берилади?

– Пенсия жамғармасида таъкидланганидек, май ойида ишлайдиган пенсионерларга бутун тўланмаган давр, яъни апрель ва май ойлари учун пенсия тўланади.

Бинобарин ушбу даврлар учун ташкилот маблағлари ҳисобидан пенсия тўланган ишлайдиган пенсионерларга ҳам пенсия тўланади.

Мазкур ҳолатда ташкилот ишлайдиган пенсионердан ортиқча тўланган тўловни ҳисобга олган ҳолда, бевосита ундан апрель ойи учун тўланган пенсия қайтарилишини талаб этиши лозим.

 

– Март ойининг бошларида пенсия тайинлаш учун барча ҳужжатларни Пенсия жамғармасига топширган эдим. Бироқ карантин бошланиб қолди ва ҳозирча пенсия олганим йўқ. Ушбу давр учун пенсия тўланадими ёки йўқми?

Албатта, тўланади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия ёшига тўлган кундан бошлаб ёшга доир пенсия тайинланади, бунда пенсияга бўлган ҳуқуқ пайдо бўлган кундан бошлаб 60 кундан кечиртирмай пенсия тайинлаш учун мурожаат қилиш керак (Қонуннинг 47-моддаси). Тегишинча, пенсия унга бўлган ҳуқуқ вужудга келган пайтдан эътиборан тўланади.

Мурожаатда пенсия ёшига тўлган сана кўрсатилмаганлиги сабабли пенсияга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиш вақтини аниқлашнинг имкони йўқ.

Айтайлик, ҳуқуқ 1 февралдан вужудга келган, масалан, 20 мартда мурожаат қилинган бўлса, пенсия 1 февралдан тайинланади ва тўланади. Май ойида тўлов қайдномасига киритилсангиз, пенсияни 4 ой (февраль–май) учун оласиз.

 

* * *

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотига кўра:

Халқ банки АК кўчма кассалари томонидан банк пластик картарларини етказиб берилганда, фуқароларнинг хоҳишига кўра банк карталаридаги маблағлар нақдлаштириб берилади. Бунда нақдлаштириш учун фоиз харажатлари ундирилмайди.

 

Хизмат турлари 

 

Қулайликлар 

 

Пенсия ва нафақаларни олиш учун Халқ банкининг банк картаси 

 

бошқа ҳолатларда 

 

Пенсия ва нафақалар тўлаш (картага ўтказиш) 

 

Ҳар ойнинг 5-санасидан бошлаб
1–5-кунлар
 

 

Ҳар ойнинг 27-санасига қадар нақд пулда

 

Банк картасини очиш  

 

Бепул 

 

Тижорат банклари тарифи бўйича  

 

Пенсия тўловини нақдлаштириш учун воситачилик йиғими

 

Бепул 

 

1% ва ундан ортиқ  

 

Ҳар ойда картадаги маблағлар қолдиғига фоизларни (даромадларни) ҳисоблаш  

 

қолдиқ суммасидан йиллик 8% 

 

Мавжуд эмас 

 

 

 

Бошқа тижорат банкларининг пластик карталаридан фойдаланадиган 370 мингдан ортиқ фуқароларга пенсия ва нафақалар мавжуд (амалдаги) банк карталарига тўланади.

Шу билан бирга пенсия ва нафақаларнинг бир қисми банк карталарига, қолган қисми эса нақд пулда бериладиган 121 мингдан фуқароларга жорий йилнинг май ойидан бошлаб пенсиялар амалдаги пластик карталарига тўлиқ миқдорда (100%) ўтказилади.

 

Пенсия жамғармаси матбуот хизмати. 

 

Маълумот учун! 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармон (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон) имзоланди. Ҳужжатда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган.

 

Хусусан, қуйидагилар назарда тутилган:

  • шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади (2-банд);
  • Иқтисодиёт тараққиёти ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг пенсиялар тўғри тайинланиши ҳамда тўланиши бўйича текширишлар натижасида аниқланган, ортиқча тўланган пенсиялар бўйича 2020 йил 20 апрель ҳолатига пенсионерларнинг қарздорлик суммасини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги таклифи маъқулланади (3-банд);
  • 2020 йил 1 майдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга (Давлат бюджети ҳисобидан пенсия олувчи шахслардан ташқари) пенсиялар тўлови тўғридан-тўғри Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади (4-банд).

 

Маълумот учун!

Офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш ИМКОНИЯТИ БЎЛМАГАН жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган ДАВР стажга ҚЎШИЛАДИ.

Прочитано: 508 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика