Хусусий сектор корхоналари шартномаларни 15 фоизлик олдиндан тўловсиз туза оладиларми?
– Ҳа, туза оладилар.
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлар учун шартномалар бўйича олдиндан 15 фоиз тўловни мажбурий амалга ошириш бекор қилинди (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 1-банди).
Бу дегани давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган ташкилотлар билан шартномалар бўйича ички бозорда олдиндан 15 фоиз тўловни амалга оширишга доир талаб бекор қилинган. Яъни контрагентлар билан битимларда олдиндан тўловнинг ўзгача фоизи кўрсатилиши, шунингдек олдиндан тўлов умуман амалга оширилмаслиги ҳам мумкин.
Альберт Сафин,
«Norma» МЧЖ эксперти.