Ташкилот фаолият юритмаса ва жойни ижарага олмаса, бирор-бир жарималар қўлланиладими?
– Узоқ вақт фаолият кўрсатмаган тақдирда мажбурий тугатиш қўлланилиши мумкин.
Корхонада пул маблағлари билан боғлиқ операциялар мавжуд бўлмаган ҳолларда тижорат банклари у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ хизмати органига бу ҳақда ахборот тақдим этади. Савдо ва савдо-воситачи корхоналар учун бу муддат 3 ойни, бошқа хўжалик юритувчи субъектлар учун 6 ойни ташкил этади (Низомнинг 2.1-банди, ВМнинг 3.07.1999 йилдаги 327-сон қарори билан тасдиқланган).
Солиқ органлари корхоналарни тугатиш бўйича тегишли ҳудудий махсус комиссияга корхоналар фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўровномалар юборади (Низомнинг 2.4-банди). Махсус комиссия бир ҳафта муддатда корхона фаолиятини бундан кейин давом эттиришнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёхуд мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса чиқаради (Низомнинг 2.6-банди).
Тугатиш тўғрисидаги қарорни иқтисодий суд қабул қилади (Низомнинг 3.1-банди).
Қонун ҳужжатларида бошқа санкциялар назарда тутилмаган.